Бугун 13 июль куни Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг навбатдаги 36-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияга 30 нафар Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан 21 нафари иштирок этишди. Узрли сабабларга кўра 9 нафар депутат қатнашмади.
Сессияга оммавий ахборот воситалари вакиллари, туман ҳокими ўринбосарлари ва ҳисобот берувчилар таклиф этилган. Сессияни Кенгаш раиси М.Хамдамов очиб берди. Сессия аввалида сессия котиби сайлаб олинди. Сессия котиби этиб, 17-Миркан сайлов округидан сайланган депутат А.Тошев бир овоздан сайланди. Шундан сўнг депутатлар томонидан сессия кун тартиби маъқулланди. Сессияда 7 та масала кўриб чиқилди. Сессия кун тартибидаги биринчи масала бўлган туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги секторларнинг ҳисоботини эшитиш билан бошланди. Бунда сектор раҳбарлари ўз ҳудудларида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот беришди.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан «Ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи С.Ортиқовнинг ҳисоботи тингланди. Сўнгра Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни ечими тўғрисида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Г.Бобоназарова ҳисобот берди. Ўз ҳисоботида маҳалла фуқаролар йиғинларини фаолияти вазирлик томонидан рейтинг баҳолаш тизими орқали баҳоланиб келаётганлиги, шундан 10 та маҳалла “аъло”, 45 та маҳалла “яхши”, 4 та маҳалла “қониқарли” деб топилганлигива қониқарсиз маҳалла йўқлиги ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Х.Хақназаровнинг 2021 йил I-ярим йилликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қўриб чиқилиши тўғрисида ахбороти эшитилди ва муҳокама қилинди Халқ қабулхонаси мудири А.Ҳакназаров мурожаатларни ўрганиш юзаки бўлганлигиги учун такрорий мурожаатларни сони кўпайганини таъкидлаб ўтди.
Навбатдаги Маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида, шунингдек, ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари тўғрисидаги масала юзасидан туман ҳокимлиги Молия бўлими мудири У.Арнақуловнинг ҳисоботи эшитилди.
Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан «Ёшлар муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш, борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида” туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Қўлдошевнинг ҳисоботи эшитилди. А.Қўлдошевга депутатлар томонидан “Ёшлар дафтари” ни шакллантириш масаласида саволлар берилди. А.Қўлдошев саволларга атрофлича жавоб берди. Сессия якунида туманда фаолият кўрсатаётган судлар томонидан 2021 йил 6 ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
Суд раислари (К.Намазов, Й.Норбеков, А.Акрамов) ахбороти тингланди. Жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судининг раиси А.Акрамов санкция ва материалларнинг кўрилиши, жиноят содир этган аёллар, жиноят содир этган вояга етмаганлар, жиноят содир этган ёшлар, жиноят содир этган 60 ёшдан ошганлар бўйича ахборот берди. Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди Камол Намозов ўз ахборотида оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш масаласига айни пайтда давлатимиз раҳбари бевосита эътибор қаратиб келаётган бир пайтда ажрим сони кўпайиб бораётганлиги ҳақида ахборот берди.
Сессия ўз ишини танафуссиз тугатади.