Халқ депутатлари Пахтачи тумани Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси

 

Бугун 23 июнь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг навбатдаги 35-сессияси бўлиб ўтди.

 Сессияга 30 нафар Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан 25 нафари иштирок этишди. Узрли сабабларга кўра 5 нафар депутат қатнашмади.

Сессияга, оммавий ахборот воситалари, туман ҳокими ўринбосарлари ва ҳисобот берувчилар иштирок этдилар.

Сессияни Кенгаш раиси М.Хамдамов очиб берди. Сессия аввалида сессия котиби сайлаб олинди. Сессия котиби этиб 30-Қарнаб сайлов округидан сайланган депутат  Бегматов учқун бир овоздан сайланди.

Шундан сўнг депутатлар томонидан сессия кун тартиби маъқулланди. Сессияда 6 та масала кўриб чиқилди.

             Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Пахтачи туман адлия бўлими бошлиғи З.Сафаровнинг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида ахбороти эшитилди. З.Сафаровга депутатлар томонидан “Охирги маротаба қачон қайси мҳаллада тарғибот тадбирлари ўтказилгани тўғрисида маълумот беришлиги тўғрисида саволлар берилди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармонининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш бўйича амалга оширган ишлар юзасидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Б.Азизовнинг ҳисоботи тингланди.

 Шундан сўнг туман Мактабгача таълим бўлими мудири Д.Саттаровнинг тумандаги мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг қамрови ва уларнинг тарбия олиши учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди. Депутатлар томонидан ҳисобот берувчига соҳага оид саволлар берилди.

Навбатдаги масала мажбурий ижро бюроси Пахтачи туман бўлими фаолиятининг 2021 йил 5 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида эди. Бу масала юзасидан туман мажбурий ижро бўлими бошлиғи А.Муродов ҳисобот берди.

Шундан сўнг Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг 2021 йил II-ярим йиллик Иш режасини тасдиқлаб олинди.

Сессия якунида Халқ демократик партияси туман депутатлик гуруҳи раиси И.Санаевнинг депутатлик сўровлари ва уларнинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди ва муҳокама қилилинди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM