Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг олтинчи чақириқ ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди

 

2021 йилнинг 9 июнь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг навбатдаги 34 сессияси бўлиб ўтди.

 Сессияга 30 нафар Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан 26 нафари иштирок этишди. Узрли сабабларга кўра 4 нафар депутат қатнашмади.

Сессияга, оммавий ахборот воситалари, туман ҳокими ўринбосарлари ва ҳисобот берувчилар иштирок этдилар.

Сессияни Кенгаш раиси М.Хамдамов очиб берди.

Сессия аввалида сессия котиби сайлаб олинди. Сессия котиби этиб 25-Хумор сайлов округидан сайланган депутат С.Ҳидоятова бир овоздан сайланди.

Шундан сўнг депутатлар томонидан сессия кун тартиби маъқулланди. Сессияда 4 та масала кўриб чиқилди. Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Пахтачи туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари  В.У.Ҳакимов ҳисобот берди.

Иккинчи масала юзасидан Пахтачи тумани прокурори Э.Шариповнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли Қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 24 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисининг 16-сонли баённомаси 7-банди ижросини таъминлаш бўйича ягона онлайн тизимига маълумотларни киритилиши юзасидан қилинаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи эшитилди.

Навбатдаги масала бўлган  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармонининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш бўйича амалга оширган ишлар юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Ш.Жабборовнинг ҳисоботи эшитилди. Ш.Жабборов депутатлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берди.

Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан туманда “2021-2023 йилларга мўлжалланган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш ва тиклаш” Дастури юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисида Пахтачи туман ирригация бўлими бошлиғи Ф.Ш.Номозов ҳисобот берди. Депутатлар томонидан сув танқислиги сабабларига изоҳ бериш сўралди. Ф.Номозов депутатларга сув танқислиги сабабларини тушунтириб ўтди.

2015-2023 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM