Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг олтинчи чақириқ ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди

 

2021 йилнинг 5- май куни туман онлайн кўринишда Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг навбатдаги 31-сессияси бўлиб ўтди.

 Сессияга 30 нафар Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан 22 нафари иштирок этишди. Узрли сабабларга кўра 8 нафар депутат қатнашмади.

 Сессияда 4 та масала кўриб чиқилди.

 Кун тартибидаги биринчи масала  Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида ҳамда  иккинчи масала туманда “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали аниқланган “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб, маҳаллаларнинг ривожланиш “Йўл харита”си (дастури)ни муҳокама қилиш ва тасдиқлаш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари В.Ҳакимов таклифлар  берди.

 

Навбатдаги учинчи масала юзасидан  туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси И.Баратов “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази маблағлари ҳисобидан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларини таъмирлаш учун маблағ ажратиш тўғрисида таклифлар киритди.

        Кун тартибидаги тўртинчи масала Пахтачи тумани “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш масалалари юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги Пахтачи тумани бўлими бошлиғи Ш.Халиловнинг ҳисоботи тўғрисида маълумотлар  ва тегишли қарор лойиҳалари депутатлар ҳукмига ҳавола қилинди.

Шунинг билан Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг 31-сессияси ўз ишини якунлаб кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

2015-2023 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM