Халқ депутатлари Пахтачи тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди

 

2021 йил 11 май куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг навбатдаги 32-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияга 30 нафар Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан 24 нафари иштирок этишди. Узрли сабабларга кўра 6 нафар депутат қатнашмади.

Сессияга оммавий ахборот воситалари вакиллари, туман ҳокими ўринбосарлари ва ҳисобот берувчилар ва кун тартибига алоқадор ташкилотлар таклиф этилган.

Сессияни Кенгаш раиси М.Хамдамов очиб берди. Сессия аввалида сессия котиби сайлаб олинди. Сессия котиби этиб 23-Зарафшон сайлов округидан сайланган депутат Ш.Мустафоев бир овоздан сайланди.

Шундан сўнг депутатлар томонидан сессия кун тартиби маъқулланди. Сессияда 7 та масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги биринчи масала туман ҳокимининг биринчи ўринбосари В.Ҳакимовнинг Пахтачи туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи эди.Депутатлар томонидан В.Ҳакимовни ҳисоботи тингланди ва муҳокама қилинди.

Туман Ёшлар агентлиги бўлими бошлиғи Ш.Халилов кун тартибидаги иккинчи масала яъни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармонининг тегишли бандларини ижросини таъминлаш бўйича амалга оширган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.

Кун тартибидаги учинчи масала туманда аҳолини соғлом турмуш тарзига ўргатиш юзасидан қишлоқ шифокорлик пунктларида олиб борилаётган ишлар юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Ш.Жабборовни ҳисоботи тингланди.Тиббиёт бирлашмаси бош врачи Ш.Жабборовга депутатлар томонидан оналар ўлими ва гўдаклар ўлимининг келиб чиқиш сабаблари ҳақидагапириб бериш таклифи берилди.

Сессияда Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи в.б. А.Жабборов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ижро этилиши ҳолати тўғрисида ҳисобот берди.

Навбатдаги кун тартибида бўлган туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси в.б. Б.Уриновнинг туманда кўп тармоқли фермер хўжаликларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш, белгиланган лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш борасида олиб борилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди

Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари Д.Бурхонованинг “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш ҳамда уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш масалалари бўйича ҳисобот қилди.

Сессия сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 03 февралдаги 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги ПФ-6155-сонли Фармони ижроси  юзасидан Б.Азизовнинг ҳисоботи  тингланди ва қарор лойиҳалари тасдиқланди.

Шунинг билан Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг 30-сессияси ўз ишини якунлаб кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

2015-2023 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM