Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамовнинг 7 май - Алоқачилар куни муносабати билан табриги

 

Ассалому – алайкум,
ҳурматли алоқачилар!

Бугун жамият ҳаётини, иқтисодиётимизнинг ҳеч бир соҳаси ёки тармоғини алоқа ва ахборот технологияларисиз тасаввур қила олмаймиз. “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси томонидан амалга оширилаётган ушбу улкан ишларда, соҳада фаолият кўрсатаётган ҳар бир ходимнинг алоҳида ўрни бор.

Бугунги кунда алоқачилар томонидан соҳа хизматлари сифатини яхшилаш орқали мижозларга қулайлик яратиш, янги хизмат турларини аҳоли ва корхоналарга тақдим қилиш, айниқса, ижтимоий соҳаларда амалга оширилган ишларни алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ҳурматли алоқачилар!
7 май - Алоқачилар куни, касб байрамингиз муносабати билан соҳа фахрийлари ва хизматчиларини самимий муборакбод этаман!
Касбингизга бўлган вафодорлик, ўз ишингизга бўлган шижоат сизларни ҳеч қачон тарк этмасин. Янги зафарлар ва марралар сизларга ёр бўлишини тилаб қоламан.

Пахтачи туман ҳокими
Музаффар Хамдамов

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM