Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг олтинчи чақириқ ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди

 

2021 йилнинг 23 апрел куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг навбатдаги 30-сессияси бўлиб ўтди.

 Сессияга 30 нафар Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан 26 нафари иштирок этишди. Узрли сабабларга кўра 4 нафар депутат қатнашмади.

Сессияга оммавий ахборот воситалари вакиллари, туман ҳокими ўринбосарлари ва ҳисобот берувчилар таклиф этилган.

Сессияни Кенгаш раиси М.Хамдамов очиб берди. Сессия аввалида сессия котиби сайлаб олинди. Сессия котиби этиб 22-Тадбиркор сайлов округидан сайланган депутат У.Мамарасулов бир овоздан сайланди.

Шундан сўнг депутатлар томонидан сессия кун тартиби маъқулланди. Сессияда 8 та масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларига асосан Пахтачи туман ҳокими, сектор раҳбарлари “Маҳаллабай иш тизими”га ўтиш бўйича ҳар бир сектор раҳбарининг бир ойлик аниқ иш режалари муҳокама қилинди ва тасдиқлаб олинди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Туманда фаолият кўрсатаётган судларнинг  2021 йил биринчи чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахбороти эшитилди.

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан Пахтачи туман  ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари в.б. Ғ.Абсановнинг Қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Шундан сўнг Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Турғуновнинг солиқ тушумларининг ўз вақтида ундирилиши, унга оид прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан Пахтачи туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Б.Азизовнинг аҳоли хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди. Б.Азизов депутатлар томонидан берилган жамоатчилик ишларига жалб этиш тартиби ҳақидаги саволларга атрофлича жавоб берди.

          Шундан сўнг Пахтачи туманида “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш ҳамда уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш масалалари юзасидан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Бурхонованинг ҳисоботи  эшитилди.

          Сессияда Пахтачи туман маҳаллий бюджетининг ортириб бажарилган қисмидан “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга маблағ ажратиш, туман бюджетининг 2021 йил 1 январь ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ ҳамда туман бюджетининг 2021 йил 1 чорак даромадлар қисмини ортириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан фойдаланиш тўғрисидаги қарор лойиҳалари тасдиқланди.

Шунинг билан Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг 30-сессияси ўз ишини якунлаб кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2023 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM