Жорий йилнинг 13 апрель куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Сессияга 30 нафар халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан 24 нафари иштирок этишди. Узрли сабабларга кўра 6 нафар депутат қатнашмади.
Сессияга Оммавий ахборот воситалари, туман ҳокими ўринбосарлари, ва ҳисобот берувчилар таклиф этилган.
Сессияни Кенаш раиси М.Хамдамов олиб борди. Сессия котиби этиб 9-Оқтепа сайлов округидан К.Давронова бир овоздан сайланди.
Шундан сўнг депутатлар томонидан сессия кун тартиби мақулланди. Сессияда 8 та масала кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Давлат раҳбари раислигида жорий йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳокимларнинг ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши раиси М.Хамдамовнинг мурожаатномаси эшитдирилди.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Пахтачи туманида фаолият юритаётган тижорат банклари раҳбарлари М.Бабаев, У.Қаробоев, А.Мамаюсуповларнинг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.
Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан Пахтачи туман ҳокимлиги молия бўлими мудири У.Арнақуловнинг маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш бўйича ҳисобот бериб ўтди.
Шундан сўнг туман халқ таълим мудири Ш.Султоновнинг Пахтачи туманида халқ таълими тизимида таълим сифатини ошириш ҳамда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг билим кўникмаларини ривожлантириш юзасидан олиб борилаётган тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.
Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан Ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги Пахтачи тумани бўлими бошлиғининг ҳисоботи ўқиб эшитирилди.
Пахтачи туманида “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш ҳамда уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш масалалари юзасидан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Бурхонова ҳисобот берди.
Шундан сўнг Пахтачи тумани “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш масалалари юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги Пахтачи тумани бўлими бошлиғининг ҳисоботи эитилди.
Сўнгги масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари В.Ҳакимов Пахтачи туман бюджетининг биринчи чорак учун белгиланган режасини ортириб бажарилган қисмидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга маблағ ажратиш тўғрисидаги ҳисоботи эиштилди.
Шунинг билан Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг 29-сессияси ўз ишини якунлаб кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.