Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтди

 

Жорий йилнинг 24 февраль куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг навбатдаги 26-сессияси бўлиб ўтди.  Сессияга 30 нафар Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан 23 нафари иштирок этишди. Узрли сабабларга кўра 7 нафар депутат қатнашмади. Сессияга, Пахтачи газетаси ва туман ҳокимлиги ахборот хизмати, туман ҳокими ўринбосарлари ва ҳисобот берувчилар таклиф этилган.

Сессияни кенгаш раиси М.Хамдамов очиб берди. Сессия аввалида сессия котиби сайлаб олинди. Сессия котиби этиб 4-Тома сайлов округидан сайланган депутат Р.Магрипова бир овоздан сайланди.

Шундан сўнг депутатлар томонидан сессия кун тартиби маъқулланди. Сессияда 11 та масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолини саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2021 йил 3 фералдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини амалга ошириш бўйича ЙЎЛ ХАРИТАСИни тасдиқлашни кўриб чиқиш тўғрисидаги масала юзасидан туман ҳоким ўринбосари А.Қулдошев сўзга чиқиб, амалга оширилган ишлар юзасидан хисобот берди ва депутатлар томонидан  мухокама қилинди. Муҳокамадан сўнг, ушбу масала бўйича қарор лойиҳаси тақдим этилди ва депутатлар томонидан тасдиқланди.

 Иккинчи масала юзасидан Пахтачи туман прокуратураси томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги Э.Шариповнинг ахбороти тингланди. Туман прокурори Э.Шарипов ҳудудда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамия ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси Конститутциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида 2020 йил давомида амалга оширилган муайян ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Навбатдаги масалада Пахтачи тумани ички ишлар бўлими томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги С.Ортиқовнинг ахбороти эшитилди.Туман ички ишлар бошлиғи С.Ортиқов ҳудудда жиноятчиликни олдини олиш, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, безорилик, ичкиликбозлик ҳолатлари, оилавий жанжаллар, ўз жонига қасд қилишни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлиги ҳақида маъруза қилди.

Шундан сўнг сессия қатнашчилари олдида Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2020 йилда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Тургунов маълумот берди. Депутатлар томонидан берилган саволларга А.Тургунов тегишлича жавобларини берди. Маърузачига 2-Гулшан округидан сайланган депутат М.Хамдамов туман солиқ инснексиясига солиқ турлари, уларни тўлов ставкалари тўғрисида аҳоли орасида тарғиботни амалга ошириш мақсадида видео ролик тайёрлаш, 18-Гулобод сайлов округи депутати И.Мансуров томонидан лиценизиясиз тадбиркорларга интизомий чора кўриш борасида қатъий назоратга олиш таклифи киритилди.

Бундан ташқари:

  • Жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судининг 2020 йилда одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлари юзасидан туман суди раислари А.Акрамов;
  • Пахтачи тумани адлия бўлими бошлиғи З.Сафаровнинг 2020 йил 12 ой давомида норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида ахбороти;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Х.Хақназаровнинг 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қўриб чиқилиши тўғрисида ахборотлари тингланди

Пахтачи туман бюджетининг 2020 йил 1 январь ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ маблағларидан фойдаланиш тўғрисида, йил якуни бўйича туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш натижалари ва 2021 йил якуни билан барча кўрсаткичларни ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30 фоизга ошириб бажариш тўғрисида.

 Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасининг тавсия хатига асосан тумандаги 4 ва 32 умумтаълим мактабларига директорликга тавсия этилган номзодларни кўриб чиқилди. Пахтачи тумани 4-умумий ўрта таълим мактаби директор лавозимига халқ депутатлари туман Кенгашининг 26-сессиясида иштирок этган депутатлар томонидан Рустамова Назира Неъматовна номзоди 13 та овоз, Сапаров Шерзод Равшанович номзоди 10 та овоз, Хакимов Фурқат Темирович номзоди 0 та овоз олгани қайд этилди.

 Пахтачи тумани 32-умумий ўрта таълим мактаби директор лавозимига халқ депутатлари туман Кенгашининг 26-сессиясида иштирок этган депутатлар томонидан Эшдавлатов Шерали Ғоппорович номзодига 17 та овоз, Назарова Феруза Давроновна номзоди 4 та овоз, Астанов Абруй Нормуродович номзоди 0 та овоз олгани, 2 нафар бетараф овозлар бўлганлиги қайд этилди.

Шунинг билан Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг 26-сессияси ўз ишини якунлаб кун тартибидаги масалалар юзасидан тегшли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM