Пахтачилик ота салкам 33 млн. сўм тўлаб берди

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг қарори билан фуқаро Б.Э.дан ундирувчи Ш.Х.нинг 2 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида  алимент ундириш бориш белгиланган.

Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Пахтачи туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. 2017 йил ноябрь ойидан буён фуқаро Б.Э. алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.

Муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини  қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда  Бюронинг туман бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, қарздор Б.Э. билан ҳам атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилди.

Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандлари таъминотини ўйлаб, шу пайтгача бўлган қарзи 32 млн. 733 минг сўм пулни тўлаб берди.

Мажбурий ижро бюроси Пахтачи туман бўлими.