Пахтачилик ёшлар ўз марказларига эга бўлишмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туманида бунёдкорлик ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
Туман ёшлари учун шинам файзли маскан "Ёшлар маркази" қуриб битказилмоқда.
 Пахтачи туманида қурилаётган "Ёшлар маркази" биноси лойиҳасига 4 млрд. 85 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан 2 млрд. 17 млн сўм, маҳаллай бюджет маблағлари ҳисобидан 2 млрд. 17 млн. сўм маблағ тўлиқ ажратилган.

Бугунги кунда бино қурилишининг "Ёшлар қурилиш инвест" МЧЖ томонидан 90 фоиз ишлари якунланган.
Бинода сўнгги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун 23-март куни Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов "Ёшлар маркази"да олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Қурувчилар иш фаолияти учун барча шарт-шароитларни яратиш борасида туман мутасадди ташкилот раҳбарларига қўшимча кўрсатмалар бериб ўтди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM