Наврўз тантаналари давом этмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ана шундай байрамлардан бири бугун «Фай» маҳалласининг «Ўрта», «Зиёкор» ҳамда «Нурли тонг» кўчалари ўртасидаги кенг майдонда бўлиб ўтди.

   Байрам тадбирларида «Пахтачига бир келинг» қўшиғи билан тумандошларимиз меҳрини қозонган Самарқандлик хушовоз хонанда Мухтор Раис, истеъдодли бахши Бекзод Эргашев ҳамда туман маданият бўлими хонандаси Анваржон Маллаевлар иштирок этиб, ҳамманинг кўнглини хушнуд айлади.

  Шунингдек, Кураш ва арқон тортиш мусобақалари даврага файз киритди. Ушбу маҳалладан етишиб чиққан таниқли шоир Ўлмасбек Самарқандий шеърлари эса, наврўз тантаналарини яна-да файзли этди.

   Туманимиз маҳаллаларида наврўз сайиллари давом этмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM