Маҳаллаларнинг ўсиш нуқталари аниқ!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун ҳудудларни комплекс ривожлантириш ҳақида сўз борар экан, асосий эътибор ишни “маҳаллабай” ташкил этишга қаратилмоқда. Зеро, маҳалла жамиятнинг ўзини-ўзи бошқарувчи энг кичик бўғинларидан биридир. Пахтачи туманида ҳам “маҳаллабай” ишлаш борасида ўзига хос тизим яратилган бўлиб, унга кўра, ҳар бир маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда ўсиш нуқталари белгилаб олинган.

Бунда маҳаллалар қайсидир фаолият йўналиши билан шуғулланишга даъват этилмайди. Шунчаки, маҳаллий аҳоли кўпроқ қайси фаолият тури билан шуғулланишса, айнан шу ва шунга ёндош фаолият турларини янада ривожлантириш, етиштирилган маҳсулотларга бирламчи ишлов бериш ёки саноат ишлаб чиқаришга ўтиш орқали маҳсулот ҳаридоргирлиги ва таннархининг ошишига эришиш, шу йўл билан янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг турмуш даражасини ўстириш кўзда тутилмоқда.

Хўш, бу борада Пахтачи тумани 1-сектори тажрибаси қандай?

Ушбу саволга жавоб топиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида туманнинг бир қанча маҳаллалардида кўргазмали семинарлар ташкил этилди. Қўшни туман ҳамда секторлардан келган соҳа ходимларига бу борада туманда амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳияти аниқ мисоллар асосида тушунтириб берилди.

Пахтачи туманида жойлашган Ёбу маҳалласида бугунги кунда 432 та хонадон бўлиб, 2201 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла бугунги кунда иссиқхонада памидор, бодиринг, сабзи ва турли кўкат етиштириш соҳасида ихтисослашган маҳаллаларнинг бири ҳисобланади. Маҳалладаги 424 та хонадонда иссиқхоналар мавжуд. Бу маҳалладаги умумий хонадонларнинг 98,1 % ни ташкил этади.

Қувондиқ маҳалласини оладиган бўлсак, ушбу маҳалла бугунги кунда 549 та хонадон бўлиб, 3 221 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла аҳолсининг аксарият қисми, яъни 482 та хонадон 15-20 сотих мавжуд томорқа майдонига иссиқхоналар қурилган бўлиб, памидор, бодиринг ва тўрли кўкат экиш билан шуғулланади.

Қувондиқ маҳалласидаги Абдумажид Эшмуродов, Бердилла Эгамбердиев ва Ўринов Содиқ хонадонларида бўлган соҳа ходимлари, туманаги маҳаллалардан келган маҳалла раислари ҳамда маҳаллаларнинг доимий вакиллари етиширилаётган памидор, бодиринг ва сабзи экинларини парвариш орқали ойига 4-5 млн. Даромад олишларини гувоҳи бўлишди.

Юқоридаги мисоллардан кўриш мумкинки, бир маҳалланинг ихтисослашуви иккинчисиникидан тубдан фарқ қилади. Шу боисдан маҳаллаларнинг ихтисослашуви, яъни аҳолининг йиллар давомида қандай фаолият тури билан шуғулланиб келганлиги ва қайси ҳунарнинг ҳадисини олганлигини англаш ва инобатга олиш, келгусида ушбу маҳаллаларнинг ўсиш нуқталарини белгилаш ва уни самарали амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM