Пахтачилик истеъдодларнинг санъатини дунё юқори баҳоламоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд вилояти, Пахтачи туманидаги 34-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида 2020-2021 ўқув йилида  400 нафар ўқувчига 72 нафар ўқитувчи мусиқа, санъат сирларидан сабоқ бериб келишмоқда.

Пандемия даврида танловлар онлайн бўлаётган бир пайтда мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари кўплаб онлайн ва офлайн танловларда қатнашиб юқори натижаларга эришиб келмоқда.

Жумладан: Лондонда бўлиб ўтган " Kingdom srt stars"онлайн халқаро танловда Амалий санъат синфи ўқитувчиси Даминова Гулсара 1-даражали, Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган "Ҳалқаро истеъдодлар" кўрик танловида Холиёрова Малика гран-при, Франциянинг Канн шаҳрида бўлиб ўтган онлайн танловда Музаффарова Ситора 2-даражали, Венгрияда бўлиб ўтган "Best of the best" онлайн ҳалқаро танловда Умарова Марварид 1-даражали, Москва шаҳрида бўлиб ўтган "Юқори маҳорат" танловида Ҳакимова Бахтигул 1-даражали диплом ва кубоклар билан тақдирландилар.

 Бундан ташқари Янги овозлар Республика танловининг туман босқичида Эстрада хонандалик синф ўқувчиси Юсупов Ортиқ, Эстрада хонандалик синф ўқитувчиси Таниев Азизжон, Хореография синф ўқувчиси Мирзаева Адиба, Хореография синф ўқитувчиси Каримова Мадинабону, Анъанавий хонандалик синфи ўқитувчиси Отақулова Маржона ва Хумор ниҳоллари рақс анисамбль  жамоаси 1ўринни эгаллаб вилоят босқичига йўлланма олишди.

Бугун ҳам Каттақўрғон шаҳрида Қори Ёқубов Республика танловининг ҳудудий босқичида ушбу мактаб тарбияланувчилари иштирок этишмоқда.

Уларга омад тилаб зафарли юришлари бардавом бўлишига тилакдошимиз!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM