Академик Каримов Холмурод Каримович туманимиз ифтихори

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

1940 йил 5-март куни Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган.

10-синфни 1957 йил олтин медал билан тугатган.

1959 йил Тошкент политехника институтининг геология факультетига ўқишга кирган.

1964 йил институтни тугатиб иш фаолиятини Муринтовда бош геологликдан бошлаган.

1968 йил Аспирантурага ўқишга кирган. 1971 йил Кандитатлик ишини ёқлади ва геология-мениралогия фанлари кандидати бўлди.

1984 йили геология ва мениралогия фанлари бўйича докторлик ишини олиб бориб геология-менирология фанлари доктори бўлди.

Меҳнат фаолияти 1971 йилдан то 1992 йилгача геология минстирилигида, ўринбосар вазифасида ишлаб келган. 1992 йили Тошкент ГТУда Кафедра мудири бўлиб ишлади.

Каримов Холмуродни қилган ишларини инобатга олган давлатимиз уни бир қанча орден орден ва медаллар билан мукофатлади.

1993 йил ГГП Қизилтепа геологияда бош геолог вазифасида ишлади.

1995 йил Фанлар академиясининг мухбир аъзоси ва илмий маслахатчиси бўлди.

1997 йил 17-ноябрда тусатдан вафот этди.

1993 йил ГГП Қизилтепа геологияда бош геолог вазифасида ишлади.

Унинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида у яшаган қишлоқ кўчаларидан бирига унинг номи берилган.

Биз тумандошимиз академик Каримов Холмурод Каримович билан фахрланамиз!

“Пахтачи” газетасининг жамоатчи мухбири Қаҳрамон Норбоев 1986 йил 18 март 32 сонида “Маъданшунос” мақоласи Каримов Холмурод Каримовичга бағишланган.

Ушбу мақолани ўзгаришсиз сизни эътиборингизга ҳавола этаман.

“Бундан қарий ўттиз йиллар бурун тўққизинчи синфда ўқир этик. Химия фанидан Жаббор Раҳимов дарс берадиган бўлди. У киши ўз фанининг билимдони, моҳир ўқитувчи бўлгани учун ҳам тез орада машғулотларни кабинет системасида ўтказишни йўлга қўйди. Турли тажрибалар ўтказар, дарсдан бўш вақтларида биз билан қизиқарли суҳбатлар уюштирарди. Муаллимимиз бу мактабга келгунича Нурота районида ишлаган бўлиб, бизни у ернинг табиати, айниқса, мармар конлари ҳақидаги ҳикояларини тинглаш қизиқтирарди. Ғозғон мармарининг довруғи республикамиздан ташқарида ҳам машҳур эканлигини, Москва метроси станцияларини безашда ҳам ундан фойдаланилганини эшитган, ўқиган бўлсакда, ўқитувчимизнинг жонли суҳбати бизни ўзига ром этарди.

- Нурота районининг територияси жуда катта чўл ва тоғлардан иборат. Бир қарашда кимсасиз бўлиб кўринган ана шу кенгликда ҳаёт қайнайди. Энг яхши қоракул терилар шу райондаги чорвадорлар меҳнатининг маҳсули. Мармар конларининг таърифини кўп эшитгансиз. Аммо зилол сувли шифобахш бўлоқларини, маъданга бой тоғлари-ю, чўлларини билмайсиз. Бу райондан ўнлаб олимлар, шиорлар етишиб чиққан. Унинг шифокор табиати олдида ожиз қолган баъзи кишилар уни тангрининг инояти деб танг қолганлар.

Муаллимнинг ҳикояси ҳам бизни танг қолдирди.

Геолог бўлиш учун рус тилини яхши билиш керак, - дейишади. Шу ростми? – деб сўраб қолди Рамазон Исломов деган синфдошимиз.

  • Тўғри, деди ўқитувчимиз, - геология ишларида кўпчилик терминлар русча, мутахассисларнинг кўпчилиги ҳам руслар.

... Рамазонбой, геолог бўлмоқчимисан?

  • Йўғе ... Билмасам, - деди Рамазон ийманиб.

Аммо бу дамда барча ўғил болалар геолог бўлишни орзу қилганимизни ҳали-ҳали эслаб юрамиз.

Кўйнак бичиб кийгизмоқ бўлдим

Бироз ўйлаб, ечиб тўнларинг

Бойлигингдан севинчга тўлдим.

Азамат тоғ, баланд бўйларинг,

Сенда мармар, ёқут конлари ...”

Деб номланган шеър ёздим. У 1957 йил “Учқун” (ҳозирги “Пахтачи”) газетасида эълон қилинди. Бу ана шу болалик туйғулари, ўқитувчимиз Ж.Раҳимовнинг суҳбатлари мени сеҳирлаб олганлиги илҳоми эди. Синфимизнинг энг интизомли ўқувчиси ҳисобланган Холмурод биров билан урушмас, бекорчи ишларга вақт сарфламас, қўли бўш бўлди, дегунча китобга ёпишарди. Ўнинчини битириш арафасида бир у, бир бу касбни эгаллашини айтиб юрган дўстларининг “Сиз ким бўлмоқчисиз?” деган саволига “Билмасам?” “Кўрамиз-да...” деб соддагида жавоб қайтарарди.

- Геолог бўламиз-а? – деб қолди Холмурод газетага шеърим чиққандан кейин секингина. Тошкентга – Политехника институтига йўл олдик. Биринчи йил ҳар иккаламизга ҳам омад кули боқмади. Иккинчи йили мен колхозда ишда қолдим. Холмурод институтга кирди, шу-шу у болаликда қалбида авайлаб юрган орзулари зиналари билан юксала бошлади. 1959 йилда ТошПИнинг геология ва қидирув факультетига ўқига кирди. Институтни мувоффақиятли тугаллаган Холмурод Каримов 1964 йилнинг декабрида Самарқанд геолгия ва қидирув экспедициясининг Муринтов бўлимига ишга юброилди.

1964-1972 йилларда техник-геологликдан то экспедициянинг бош геологи вазифасигача бўлган йўлни босиб ўтди. Қизилқум офтоби ва аёзи Холмуродни жисмонан чиниқтирган бўлса, у шу давр ичида коллектив билан ишлашни ўрганди.

Холмурод Каримов ишлаш билан бирга, илмий ишланишлар олиб бориш мақсадида 1965 йил Тошкент Политехника институти ҳузуридаги сиртқи аспирантурага кирди.Ўзбекистон ССР Фанлар Академиясининг академиги, геология ва минералогия фанлари доктори Ҳ.Боймуҳамедов раҳбарлигида тайёрланган “Мурунтов олтин конида олтин ва бошқа нодир металларнинг тарқалиш қонуниятлари” мавзусидаги кандидатлик ишини 1972 йилда ёқлади ва ўша йили Ўзбекистон ССР геология минстрилигининг махсус қидирув партиясига раҳбар қилиб тайинланди.

  Оддий кўз билан қараганда, жонсиз, ҳаётсиз бўлиб кўринган чўллар олимларимиз меҳнати, тинимсиз изланишлари, тадқиқотлари натижасида саҳоват дастурхонини очмоқда. Қизилқум бағридан топилган конларнинг кашф этилишида райондошимиз Холмурод Каримовнинг ҳам катта илмий ва амалий улуши бор.

У олтин ва қимматбаҳо ҳамда нодир металл конларининг ҳосил бўлиш табиати, уларнинг ички қонуниятлари ва уларни излаш усулларини ишлаб чиқишга доир қирққа яқин китоблари ва илмий мақоллари билан геология фанига ҳисса қўшди. Унинг докладлари Москва, Ленинград, Байкал ва Тошкентда ўтказилган Халқаро, Бутуниттифоқ симпозиум ва кенгашларида тингланиб, юқори баҳоланди. Унинг таклифлари Иттифоқимиздаги геологик корхоналарда янги ва тежамкорлик методлари сифатида кенг қўлланмоқда.

Тадқиқотчи олим илмий изланишларини давом эттириб, докторлик ишини тайёрлади. 1985 йил 15 майида Серго Оржоникидзе номидаги Москва геология-қидирув институтининг катта махсус илмий Совети Холмурод Каримовга якдиллик билан геолгия-минералогия фанлари доктори илмий даражасини бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

- Мени тўғримда ёзадиган бўлсангиз, устозларимга самимий миннатдорчилигимни албатта қўшиб қўйинг, - дейди Х. Каримов – Менга геологик камолот йўлида Иттифоқимизнинг машҳур олимлари – СССР Фанлар академиясининг академиклари В.И.Смирнов, А.В.Сидоренко, Б.Н.Ласкорин, СССР Фанлар академиясининг мухбир аъзолари А.Д.Шчеглов, Н.П.Лаверов, Ф.П.Кренделев, А.И.Тучаринов, академиклар – Я.Н. Белевцев, Ҳ.Н.Боймуҳамедов, И.Ҳамробоев геология минеролгия фанлари докторлари А.А.Смислов, Ҳ.Тўлаганов, С.Т.Бадалов, В.Е.Бойцовлар ва бошқа кўплаб олимлар илмий маслаҳатлари билан ёрдам бердилар. Шунингдек, менга мактаб партасидаёқ бу касбни эгаллашга ҳавас уйғотган ва уни тарбиялаган Ж.Раҳимов, Ф.Зайнутдинов, О.Мамараҳимов, М.Пирназаров, М.Ниёзов, Р.Қодиров. О.С.Бабкова ва бошқа устозларимга таъзим қиламан.

Ўн бир ёшида отадан, ўн икки ёшида онадан ажралган, урушдан кейинги йилларнинг қийинчиликларини бошидан кечирган Х.Каримов ҳалол меҳнати, фанга фидойлиги туфайли олим даражасида камолотга эришди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM