"Ёш қутқарувчилар" мусобақасининг туман босқичи ғолиблари аниқланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

1-март куни Фавқулодда вазиятлар бўлимида "Ёш қутқарувчилар" мусобақасининг туман биринчилиги бўлиб ўтди.
 
Пахтачи тумани Халқ таълими бўлими, Мудофаа ишлар бўлими, Фавқулодда вазиятлар бўлими ва Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда жабрланганларга ёрдам бериш кўникмаларини шакллантириш, ёш қутқарувчиларнинг экстремал вазиятларда жисмоний ва руҳий тайёргарлигини, чидамлилигини ошириш, қийинчиликларни матонат билан енгиш каби туйғуларини ривожлантириш мақсадида ўтказилган мусобақа жараёнида ўқувчилар фавқулодда вазиятларда, мураккаб шароитларда, қутқарув ҳамда бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажаришда тўғри ва аниқ ҳаракат қилиш кўникмаларини ҳам шакллантирдилар.

Туман босқичи тадбирда 5 та мактаб жамоалари қатнашдилар. Мусобақа натижаларига кўра 17-мактаб "Ёш қутқарувчилар" жамоаси биринчиликни қўлга киритди.
17-мактаб жамоасига вилоят босқичида омадлар тилаб қоламиз.

Касб-ҳунар мактаблари ўртасида бўлиб ўтган мусобақада 1-сон касб-ҳунар мактаби қутқарувчилари эгаллашди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM