Пахтачида фарзандига бефарқ оталар жазоланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пресс-релиз

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган шахсларнинг иш ҳужжатлари жиноят ишлар бўйича судларга тақдим этилиб, уларга нисбатан тегишли чора кўрилиши таъминланмоқда.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Пахтачи туман бўлими иш юритувида бўлган алимент иши бўйича қарздор М.Х.дан ундирувчи Ш.М.га 52 млн. 105 минг сўм, қарздор М.Ҳ.дан ундирувчи Н.А.га 39 млн. 774 минг сўм, қарздор Н.Н.дан ундирувчи С.И.га 20 млн. 476 минг сўм ундириш белгиланган. 

Бироқ, бу бефарқ ва маъсулиятсиз оталар фарзанди таъминотини умуман ўйламай қўйган.

Қарздорларнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли давлат идораларига сўров хатлари юборилган бўлиб, унга кўра қарздорлар номига расмийлаштирилган мол-мулклар аниқланмаган.

Қарздорлардан алимент қарздорлигини ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47(4)-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарлик масаласини кўришлик учун жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судига юборилди.

Жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судининг қарори билан бу қарздор оталарга нисбатан 15 суткадан қамоқ жазоси тайинланди.

Азиз АКРАМОВ,

Жиноят ишлари бўйича

Пахтачи туман суди раиси.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM