Пахтачида 6 нафар алимент тўловига бефарқ оталар жавобгарликка тортилди

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган шахсларнинг иш ҳужжатлари жиноят ишлар бўйича судларга тақдим этилиб, уларга нисбатан тегишли чора кўрилиши таъминланмоқда.
Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Пахтачи туман бўлими иш юритувида бўлган алимент иши бўйича қарздор У.Ю.дан ундирувчи М.Ю.га 54 млн. сўм, қарздор А.С.дан ундирувчи Н.Р.га 19 млн. сўм, қарздор Ғ.Т.дан ундирувчи Ш.М.га 18 млн. сўм, қарздор Э.Ҳ.дан ундирувчи Н.С.га 9 млн. сўм, қарздор Б.Ш.дан ундирувчи Ш.М.га 8 млн. сўм, қарздор Ш.Н.дан ундирувчи Г.Т.га 3 млн. сўм ундириш белгиланган.  
Бироқ, маъсулиятсиз оталар фарзанди таъминотини умуман ўйламай қўйган.
 Қарздорларнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли давлат идораларига сўров хатлари юборилган бўлиб, унга кўра қарздорлар номига расмийлаштирилган мол-мулклар аниқланмаган.
Қарздорлардан алимент қарздорлигини ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47(4)-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарлик масаласини кўришлик учун жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судига юборилди.
Жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судининг қарори билан 6 нафар қарздор оталарга нисбатан 15 суткадан қамоқ жазоси тайинланди.

Мажбурий ижро бюроси Пахтачи туман бўлими

2015-2021 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM