Пахтачининг 3-секторида 300 нафардан зиёд ёшлар ўзини ўзи банд қилди

Пахтачи туманида Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фахриддин Раҳматов ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича учрашув ўтказди.

Маълумотларга кўра, тумандаги 3-секторга қарашли 15 маҳаллада 35 минг 645 нафар аҳоли истиқомат қилади. Олиб борилган ишлар натижасида 1054 нафар ишсизлик, 2352 нафар ёшнинг турли муаммоси ўрганилган.
Учрашувда 3-сектор раҳбари бу каби муаммоларга ечим топиш мақсадида уларга 50 фоиз субсидия асосида 104 дона ускуналар тарқатди.

Жумладан, хотин-қизлар учун 50 дона тикув машинаси, 11 та пишириқ пиширадиган печь, ёшлар учун 14 та мотокультиватор, 14 та электр пайвандлаш ускунаси, 3 та пластмасса пайвандлаш ускунаси, 2 та автомашина ювиш  учун карчер берилди.

Шу билан бирга, имтиёзли кредитлар асосида хотин-қизлар учун 70 та тикув машинаси топширилди. 164 нафар ёшларга иссиқхона қуриш, паррандачилик, асаларичилик, новвойчилик, автоустахона учун дастгоҳ олиш, қуёнчилик, чорвачилик, балиқчилик, беданачилик йўналишлари бўйича имтиёзли кредитлар ажратилиб, тегишли корхоналар билан шартномалар имзоланди.

Zarnews.uz