Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ туманда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

1. Туман Ички ишлар бўлими (С.Ортиқов) белгиланган тартибда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида (кейинги ўринларда матнда «ДЙҲХХ» деб юритилади) рўйхатдан ўтказилган юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда матнда «техник кўрик» деб юритилади) ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.

2. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари.

3. Мазкур қарорнинг 2-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта — 1 март — 30 июнда;

иккинчи марта — 1 сентябрдан — 31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март — 30 июнда ўтказилади.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь — 31 августда ўтказилади.

4. Транспорт воситалари ДЙҲХХ органлари томонидан техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган миқдорларда йиғим ундирилади.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

Техник кўрик ўтказилганлиги учун йиғим суммаси тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилади.

5. Техник кўрикни ўтказиш жадвали 1-иловага, техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссия раиси (Д.Исоков)га:

юридик шахсга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юбориш;

техник кўрикни ташкилотларда, диагностика станцияларида ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида иш вақтида, техник назорат постларида иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки ҳафтанинг дам олиш кунларидан бирида ўтказиш;

техник кўрикдан ўтказишда техник жиҳатдан носоз деб топилган транспорт воситасининг, шунингдек техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг камчиликлари ва носозликларни бартараф этиш бўйича белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш вазифалари юклатилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Мазкур қарор “Пахтачи” газетасида расмий эълон қилинсин, расмий эълон қилинганидан кейин бир кун ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайти (http://paxtachi.uz)га жойлаштирилсин.

9. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2020 йил 29 январдаги 90-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

10. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Мусирманов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими в.в.б                                                   В.Ҳакимов

№ 109-Q-son

2021-yil  06 - fevral

 

 

Туман ҳокимининг 2021 йил

06 ” февралдаги 109-Қ-сонли қарорига

1-илова

 

Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг
2021 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш

ЖАДВАЛИ

 

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар номи

Техник кўрикдан ўтказиш санаси

Техник кўрикдан ўтадиган манзил

биринчи марта

иккинчи марта

1

“Р.Махманов-Қурбанович” ММТП

01.03.2021 -30.06.2021 й.

-

ўз манзили

2

“Абдуллаев Дустмурод-Султанович” фермер хўжалиги

01.03.2021 -30.06.2021 й.

-

ўз манзили

3

“Наврўз-Пўлатчи” ММТП

01.03.2021 -30.06.2021 й.

-

ўз манзили

4

“Ш.Назаров-Шогирдлари” ММТП

01.03.2021 -30.06.2021 й.

-

ўз манзили

5

“Янги-Диёр ЖУТ” ММТП

01.03.2021 -30.06.2021 й.

-

ўз манзили

6

“Т.Кенжаев-Таъмирчи” ММТП

01.03.2021 -30.06.2021 й.

-

ўз манзили

7

“Зиёвуддин-Санақул” ММТП

01.03.2021 -30.06.2021 й.

-

ўз манзили

8

“А.Аллаяров Олтин- далалари” ММТП

01.03.2021 -30.06.2021 й.

-

ўз манзили

9

“Барҳаёт-Қ.Ражабов” ММТП

01.03.2021 -30.06.2021 й.

-

ўз манзили

10

«Зиёвуддин-Йўловчи-Транс» МЧЖ

01.03.2021 -30.06.2021 й.

-

ўз манзили

11

“Обод-Деҳқонобод” ММТП

01.03.2021 -30.06.2021 й.

-

ўз манзили

12

“Ш.Каҳҳаров Шогирдлари” ММТП

01.03.2021 -30.06.2021 й.

-

ўз манзили

13

“Оқтепа” ММТП

01.03.2021 -30.06.2021 й.

-

ўз манзили

14

“Пахтакор-Султонобод” ММТП

01.03.2021 -30.06.2021 й.

-

ўз манзили

15

“Нодим-Зиёвуддин” ММТП

01.03.2021 -30.06.2021 й.

-

ўз манзили

16

“PAXTACHI TEXTILE” МЧЖ

01.03.2021 -30.06.2021 й.

-

ўз манзили

17

Бошқа юридик шахслар

01.03.2021 -30.06.2021 й.

-

“Агротехсервис” МЧЖ

18

Тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамаларга эга шахслар

 

 

 

 

 

 

01.03.2021 -30.06.2021 й.

01.09.2021 30.10.2021 й.

“Агротехсервис” МЧЖ

19

Барча жисмоний шахслар

01.01.2021-31.08.2021 й.

-

“Агротехсервис” МЧЖ

 

 

Туман ҳокимининг 2021 йил

“ 06 ” февралдаги 109-Қ-сонли қарорига

2-илова

 

 

 

 

 

Техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

 

Лавозимига кўра

—‎

Пахтачи туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори, комиссия

раиси‎

 

 

Аъзолари:

‎‎ ‎

Лавозимига кўра ‎

—‎‎

Транспорт агентлиги туман бўлими инспектори

 

Лавозимига кўра

—‎

Пахтачи тумани Мудофаа ишлари бўйича бўлим бошлиғи;

 ‎

Лавозимига кўра

 

Лавозимига кўра

—‎‎

Туман “Ватанпарвар” кенгаши раиси;

 

туман “Агротехсервис” МЧЖ раҳбари;

 ‎

Лавозимига кўра

 

Лавозимига кўра

—‎‎‎

“Кафолат суғурта” АЖ Пахтачи туман бўлими бошлиғи;

 

Ҳудудига кўра ММТП раислари.

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM