Қаюмова Гавҳар Акрамовна 04-март 1990 йил Самарқанд вилояти Пахтачи туманида тўғилган. Маълумоти олий, 2015 йил Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини Аграном (селикця ва уруғчилик) мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2021 йилдан Самарқанд давлат университети иқтисодиёт йўналишини иккинчи мутахассислик бўйича талабаси.
2011-2015 йй. - Самарқанд Қишлоқ хўжалиги институти талабаси.
2016-2017 йй. - Пахтачи туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими котибаси.
2017-2018 йй. - Пахтачи туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими кадрлар, ижро интизоми, жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатлари бўйича етакчи мутахассиси.
2018-2018 йй. - Пахтачи туман Қишлоқ хўжалиги бўлими Мева-сабзавотчилик, полизчилик, боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш бўйича бош мутахассис.
2018-2022 йй. – Пахтачи туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бош мутахассиси.
2022 йил 26-январдан – Халқ депутатлари Пахтачи тумани Кенгаши котибияти бош мутахассиси вазифасида ишлаб келмоқда.