Фермер хўжаликлар раҳбарлари ва ҳисобчилари диққатига!

Фермер хўжаликлар томонидан “Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида 2020 йил учун ҳисобот” 1-ФХ шакли (йиллик) Давлат статистика ҳисоботини 2021 йилнинг 25 феврал санасидан кечиктирмасдан интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда Давлат статистика ҳисоботини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган e.stat 3.0 тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.

e.stat 3.0 тизимида мавжуд Давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони)ни Давлат статистика қўмитасининг stat.uz вилоят статистика бошқармасининг www.samstat.uz расмий веб-сайтидан олишингиз мумкин.

Мансабдор шахсларнинг Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган Давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузуши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Пахтачи туман статистикаси бўлими

Мурожаат учун телефонлар: (66)403-13-63