Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Самарқанд вилоят бўлими Пахтачи туманида ўқитувчилар билан учрашув ўтказди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Самарқанд вилоят бўлими томонидан вилоятининг чекка ҳудудларида учрашувлар ўтказиб келмоқда. Ана шундай учрашув бугун 14-январь куни 25-умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида математика, она тили ва адабиёти, рус тили, инглиз тили фани ўқитувчилари билан бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасида келтирилган устивор вазифалари юзасидан, шунингдек 2020 йил 6 ноябрдаги “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4884-сонли қароринннг 29-бандида кўрсатилган “Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаштириш ва билим даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини босқичма-босқич жорий этиш” тизими ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги “Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида"ги 646-сонли қарори мазмун-моҳияти билан таништирилди.
Бундан ташқари Давлат тест маркази ва Британия Кенгаши ҳамкорлигида инглиз тили фани ўқитувчилари учун ўтказилаётган “АРТIS for teachers” тестларининг аҳамияти, чет тилларни билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш миллий сертификати учун тест синовларида иштирок этиш, битирувчиларни олий таълим муассасаларига кириш кўрсатгичини оширишда репетицион-диагностик тест синовлари ўтказиш тартиб қоидалари ҳамда Давлат тест маркази томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича тушунтиришлар берилди.

Тадбирда 147 нафар киши иштирок этдилар. Учрашув иштирокчилари томонидан берилган саволларига жавоблар берилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM