Пахтачи туманининг 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши қарори

2020 й. 30 декабрь        № 102/23

 

Пахтачи туманининг 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2020 й., 03/20/657/1669-сон) ЎРҚ-657-сон Қонунига ҳамда Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг “Самарқанд вилояти 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2021 йил учун Пахтачи тумани бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Пахтачи тумани Кенгаши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

  1. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг “Самарқанд вилояти 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Мазкур қарорга асосан Пахтачи тумани бюджетига Самарқанд вилояти бюджетидан ажратилган:

тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 71 618 506,0 минг сўм миқдорида тасдиқланганлиги, бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнозининг ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунида белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин;

туман бюджетининг айланма касса маблағи 1 005 546,0 минг сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши қарорига асосан 2021 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
  • қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно;
  • юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ  реализация қилишдаги акциз солиғи;
  • айланмадан солиқ;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар;
  • айрим товарларнинг чакана савдосига бериладиган ҳуқуқ учун ундириладиган йиғим;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);
  • автотранспорт воситаларини харид қилганлик учун уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғимлар.

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа тўловлар вилоятнинг вилоят бюджети ҳамда туман маҳаллий бюджети ўртасида тақсимланади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушумларнинг (жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғидан ташқари) 35 фоиз миқдорда туман бюджетига;
  • фойда солиғидан тушумларнинг (Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари) 50 фоиз миқдорда туман бюджетига.

Мобиль алоқа хизмати ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар тегишли равишда 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра туман аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилиши маълумот учун қабул қилинсин.

  1. 2021 йил учун туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Туман бюджетидан 2021 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. 2021 йил учун туман бюджети захира жамғармаси ҳажми 1 233 389,0 минг сўм миқдорида белгилансин.
  4. Туман ҳокимлиги:

- ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

- бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.

Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунида белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

  1. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  2. Мазкур қарор “Пахтачи” газетасида расмий эълон қилинсин, расмий эълон қилинганидан кейин бир кун ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайти (http://paxtachi.uz)га жойлаштирилсин.
  3. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020 йил 08 январдаги 257-сонли қарори ўз кучини йўқотади.
  4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарлари (В.Ҳакимов, Ш.Мусирманов, А.Қулдашов, Б.Эргашев, Г.Бобоназарова) зиммасига юклатилсин.

 

Сессия раиси                                                             М.Хамдамов

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM