Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан туман ҳокими М.Хамдамовнинг ТАБРИГИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум азиз тумандошлар!

Ушбу йилда Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 28 йиллигини нишонламоқдамиз.

Ана шу қутлуғ айём билан Сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда барча юртдошларимизни чин қалбимдан муборакбод этаман.

Биз учун буюк бўлган ушбу сана Ўзбекистон давлатчилиги тарихида беқиёс аҳамиятга эга.

Конституция нафақат мустақиллигимизнинг ҳуқуқий негизи, балки халқимизнинг озод ва обод Ватан, эркин, фаровон ҳаёт қуришдек буюк мақсад сари бирлаштирувчи муҳим қонуний ҳужжат сифатида ҳам ардоқлидир.

Бош қомусимизнинг муқаддимасида ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистон халқи ўз иродаси билан, келажак олдидаги масъулиятни англаган ҳолда қабул қилганлиги қайд этилгани бежиз эмас.

Конституцияда халқимизнинг ҳоҳиш-иродаси, ижтимоий онги, миллий маданияти, мақсад-муддаолари ва орзу-ниятлари акс этган.

Бизни бир мақсад йўлида бирлаштирган бош қонунимиз миллатни миллат, давлатни давлат сифатида танитишда қатъий ва бардавом бўлсин.

 

Азиз тумандошлар!

Барчангизни Конституциямиз қабул қилинганлигининг 28 йиллиги билан яна бир бор табриклаб, сизларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайман.

Пахтачи туман ҳокими

М.Хамдавов

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM