Вилоят ҳокимининг 2020 йил 10 октябрдаги 160-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги 612-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги қарори тўғрисида

ПАХТАЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

 

Вилоят ҳокимининг 2020 йил 10 октябрдаги 160-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги “Самарқанд вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 612-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги қарори тўғрисида

 

Пахтачи туманида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

1. Вилоят ҳокимининг 2020 йил 10 октябрдаги 160-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги “Самарқанд вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари
ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 612-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:

Самарқанд вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлари;

Самарқанд вилоятида кўп квартирали турар жой фондини капитал
ва жорий таъмирлаш параметрлари;

Самарқанд вилоятида иссиқлик ва ичимлик суви таъминоти объектларини ҳамда технологик асбоб-ускуналарни куз-қиш мавсумига тайёрлаш параметрлари;

Самарқанд вилоятида электр тармоқлари ва қурилмаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари;

Самарқанд вилоятида газ таъминоти объектлари ва қурилмаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари;

Самарқанд вилоятида ижтимоий соҳа объектларини жорий таъмирлаш параметрлари;

Самарқанд вилоятида куз-қиш мавсумида аҳолига суюлтирилган
газ етказиб бериш параметрлари;

Самарқанд вилоятида куз-қиш мавсумига кўмир маҳсулотларини ғамлаш параметрлари;

Самарқанд вилоятида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш учун йўналтириладиган маблағлар
ва уларнинг манбалари;

Самарқанд вилоятининг олис ва бориш қийин бўлган ҳамда тоғли ҳудудларда жойлашган ва сел келиши оқибатида йўллари талафот кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқ (овул)ларда кўмир, суюлтирилган газ ва асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш параметрлари  тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар:

туман иқтисодиёти тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда – чора-тадбирлар режаси) 1-иловага;

Туманда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Комиссия:

бир ҳафта муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини
2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғликни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

туманнинг ҳар бир ҳудуди, бўйича корхона ва ташкилотлар билан келишган ҳолда, ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши
ва тасдиқланишини;

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

5. Қуйидагилар:

Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ш.Мусирманов, А.Қулдошев), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ф.Рустамов) Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган комплекс тадбирларнинг ҳамда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.

Туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ф.Рустамов) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси билан биргаликда 2 кун муддатда жойлардаги уй-жой коммунал хўжалиги инфратузилмаси ва муҳандислик-коммуникация объектларининг ҳолати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлардан келиб чиқиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича туманни “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарга ажратсин;

Туман Халқ таълим бўлими (Ш.Султонов), туман Мактабгача таълим бўлими (Д.Саттаров), туман Соғлиқни сақлаш бирлашмаси (Ш.Жаббаров), туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими (Н.Эсанов), туман Маданият бўлими (Б.Хаитов) ижтимоий соҳа объектларини, жумладан мактабгача таълим, халқ таълими, соғлиқни сақлаш муассасалари, маданият ва спорт объектларини куз-қиш мавсумидан беталафот ўтказиш юзасидан манзилли тадбирларни белгиласин ва уларнинг амалга оширилишини таъминласин;

Туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ф.Рустамов) жойлардаги уй-жой мулкдорлари ширкатларининг молиявий ҳолатини, айланма маблағлардан фойдаланиш ва ҳисоб-китоб тизимини таҳлил қилиб, уни такомиллаштириш ва уй-жой мулкдорлари ширкатларининг кредитор
ва дебитор қарздорликларини қисқартириш чораларини кўрсин;

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (В.Хакимов), туман Молия бўлими (У.Арнақулов) муҳандислик-коммуникация объектлари
ва технологик ускуналарни мавсумга тайёрлаш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш давридан беталафот ўтказиш билан боғлиқ
чора-тадбирларни молиялаштириш учун жорий йилда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш чораларини кўрсин.

6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (В.Хакимов), туман Молия бўлими (У.Арнақулов), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ф.Рустамов) туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Кўп квартирали турар жой фондини таъмирлаш жамғармасини (кейинги ўринларда – Жамғарма) ташкил этилишини таъминласин.

7. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (В.Хакимов), туман ҳокимининг ўринбосари-туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Г.Бобоназарова), туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими (Х.Омонов) икки кун муддатда:

а) “темир дафтар”ларга киритилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар билан алоҳида ишлаш тизимини яратсин. Бунда:

ҳар бир сектор раҳбари томонидан сектор ва маҳаллалар кесимида
куз-қиш “темир дафтар”ининг шакллантирилишини;

куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини амалга оширишни биринчи навбатда куз-қиш “темир дафтари”га киритилган оилаларга кўмир, суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш, озиқ-овқат захираси
ва болаларини иссиқ кийим-кечак билан таъминлашдан бошлашни назарда тутсин.

б) “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан
оилаларни куз-қиш мавсуми учун зарур озиқ-овқат ва дори-дармон захиралари билан таъминлаш чораларини кўрсин.

8. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (В.Хакимов, Ш.Мусирманов), туман ҳокимининг ўринбосари-туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Г.Бобоназарова), туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими (Х.Омонов), “Ҳудудгаз Пахтачи” газ таъминоти филиали (Э.Исмаилов), туман Қишлоқ хўжалиги бўлими (Ғ.Абсанов), туман Молия бўлими (У.Арнақулов) билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги 612-сонли қарорининг 10-иловаси билан тасдиқланган олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳамда тоғли ҳудудларда жойлашган ва сел келиши оқибатида йўллари талафот кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқларда кўмир ва суюлтирилган газ ва камида 15-20 кунга етадиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратсин.

9. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Мусирманов), “Ҳудудгаз Пахтачи” газ таъминоти филиали (Э.Исмаилов), “Пахтачи ҲЭТК” АЖ (Ф.Бердиёров), “Самарқанд кўмир етказувчи” филиали Зиёвуддин омбори (Ф.Сайфуллаев) билан биргаликда:

туманда, айниқса туманнинг олис ва бориш қийин бўлган ҳудудида аҳолини суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғиси билан ўз вақтида таъминлаш, иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқарувчи ташкилотларга ёқилғи ресурсларини узлуксиз етказиб бериш;

ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектлари, уларга хизмат кўрсатувчи қозонхоналар, сув иншоотлари ва насос станцияларини узлуксиз электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш;

трансформатор нимстанцияларини таъмирлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолига зарур миқдорларда табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш ҳамда жойларда кўмир маҳсулотларининг ғамланиши билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш учун туманнинг ҳудудларида мунтазам равишда аҳоли билан учрашувлар ўтказиб бориш чораларини кўрсин.

10. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (В.Хакимов, Ш.Мусирманов, А.Қулдошев), зиммасига – иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.

11. Туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ф.Рустамов) Комиссия билан биргаликда:

туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталафот ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича вилоят штабига кунлик маълумот тақдим этиб борсин;

ҳар ойда туман секторлар раҳбарлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталафот ўтказиш юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳисобот бериб борсин;

туман сектор раҳбарлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бўйича маҳаллий телевиденияларда ҳар ойда “очиқ мулоқот” ҳамда брифинглар ўтказиб борилишини таъминласин.

12. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

13. Мазкур қарор “Пахтачи” газетасида расмий эълон қилинсин, расмий эълон қилинганидан кейин бир кун ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайти (http://paxtachi.uz)га жойлаштирилсин.

14. Туман ҳокимининг 2019 йил 23 августдаги “Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2979-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари (В.Хакимов, Ш.Мусирманов, А.Қулдошов) зиммаларига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                  М.Хамдамов

 

Пахтачи т.,

2020 йил 01 декабрь,

908-Қ-сон

 

Туман ҳокимининг

2020 йил “01” декабрдаги

908-Қ-сонли қарорига

1-илова

 

Туман иқтисодиёти тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини
2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

 

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Ташкилий чора-тадбирлар

  1.  

туман аҳоли яшаш пунктларида:

ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, шу жумладан коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти қозонхоналари, муҳандислик-коммуникация объектлари ва жиҳозларини таъмирлаш бўйича;

аҳолига суюлтирилган газни (овқат пишириш учун) узлуксиз етказиб бериш, уларни кўмир ва кўмир брикетлари, шунингдек, чекка ҳудудларда яшовчи аҳолини ичимлик сувининг муқобил манбалари (шу жумладан ташиб келтириладиган сув) билан таъминлаш бўйича масъул ижрочилар ва бажариш муддатларини аниқ белгилаган ҳолда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Икки кун

Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Мусирманов), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ф.Рустамов), “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Пахтачи туман бўлими (З.Явкачев), ), “Ҳудудгаз Пахтачи” газ таъминоти филиали (Э.Исмаилов), “Пахтачи ҲЭТК” АЖ (Ф.Бердиёров), “Самарқанд кўмир етказувчи” филиали Зиёвуддин омбори (Ф.Сайфуллаев) билан биргаликда

  1.  

Иқтисодиёт тармоқларини 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш билан боғлиқ бўлган нефть ва нефть маҳсулотлари, газ конденсати, суюлтирилган газ, кўмир, шу жумладан кўмир брикетлари, техник туз ва бошқа юкларни етказиб бериш бўйича зарурий чораларни кўриш.

Белгиланган муддатда

Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Мусирманов), “Ҳудудгаз Пахтачи” газ таъминоти филиали (Э.Исмаилов), “Самарқанд кўмир етказувчи” филиали Зиёвуддин омбори (Ф.Сайфуллаев)

  1.  

Маиший газдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш.

Икки кун

Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Мусирманов), туман Фавқулодда вазиятлар бўлими (Э.Бойзаков), “Ҳудудгаз Пахтачи” газ таъминоти филиали (Э.Исмаилов)

  1.  

Турар жой мавзеларидаги кўчалар ва шоҳ кўчаларда кичик ирригация тармоқларини таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга ошириш.

Белгиланган муддатда

Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Мусирманов), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ф.Рустамов)

  1.  

Ишлаб чиқариш ва етказиб бериш балансини ҳисобга олган ҳолда,
2020 йил октябрь ойидан 2021 йил апрель ойига қадар бўлган давр мобайнида улгуржи истеъмолчилар ва аҳолига табиий газ етказиб бериш бўйича келишилган ойлик жадвал ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Икки кун

Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Мусирманов), “Ҳудудгаз Пахтачи” газ таъминоти филиали (Э.Исмаилов)

II. Ёқилғи-энергетика мажмуасини барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар

  1.  

Асосий ва йирик муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда технологик ускуналарни капитал ва жорий таъмирлаш, жумладан:

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ нинг 2 та газ тақсимлаш пунктини капитал таъмирлаш, 40 км қувурларини босим остида синаш ва тозалаш, 13 км ер ости қувурларини махсус приборлар ёрдамида текшириш ҳамда 480 та газ тақсимлаш пунктини тафтишдан ўтказиш;

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Пахтачи ТЭТКнинг 1048,5 км паст кучланишли электр тармоқлари ва 36 та трансформатор пунктини капитал ҳамда 105,7 км паст кучланишли электр тармоқлари ва 76 та трансформатор пунктини жорий таъмирлаш;

2020 йил
1 ноябрга қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Мусирманов),  “Ҳудудгаз Пахтачи” газ таъминоти филиали (Э.Исмаилов), “Пахтачи ҲЭТК” АЖ (Ф.Бердиёров)

  1.  

Куз-қиш даврида қозонхоналарнинг узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида соҳа ташкилотлари томонидан зарур суюқ ва қаттиқ ёқилғи захирасини яратиш.

2020 йил
1 ноябрга қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Мусирманов), “Ҳудудгаз Пахтачи” газ таъминоти филиали (Э.Исмаилов)

  1.  

Аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларининг
кўмирга бўлган талабини тўлиқ қаноатлантириш.

2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумида

Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Мусирманов), “Самарқанд кўмир етказувчи” филиали Зиёвуддин омбори (Ф.Сайфуллаев)

  1.  

Туман ҳокимлиги томонидан шакллантирилган рўйхатлар асосида куз-қиш даврида табиий газ таъминотининг танқислиги кутилаётган туман аҳоли пунктларига тасдиқланган ойлик жадвалга асосан куз-қиш мавсумида 2732,4 тонна, жумладан жорий йил октябрь-декабрь ойларида 1333,3 тонна суюлтирилган газни кафолатланган тарзда етказиб бериш.

2020 йил
октябр ойидан
2021 йил
1 апрелга қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Мусирманов), туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими (Х.Омонов, “Ҳудудгаз Пахтачи” газ таъминоти филиали (Э.Исмаилов)

  1.  

Олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳамда тоғли ҳyдудларда жойлашган ва сел келиши оқибатида йўллари талафот кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқларда:

куз-қиш мавсуми учун зарур миқдорда ёқилғи-энергетика ресурслари захирасини яратиш;

суюлтирилган газ тўлдириш ва тарқатиш шохобчаларини ташкил этиш.

2021 йил
1 январга қадар

Туман ҳокимининг ўринбосарлари (В.Хакимов, Ш.Мусирманов), туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими (Х.Омонов), “Ҳудудгаз Пахтачи” газ таъминоти филиали (Э.Исмаилов)

III. Кўп квартирали турар жой фондини тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар

  1.  

тумандаги кўп квартирали турар жой фондини таъмирлаш ишларининг манзилли рўйхатини ишлаб чиқиш.

Бунда, ҳақиқий эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, жорий йилда молиявий аҳволи барқарор бўлган кўп квартирали уйларни бошқарувчи ташкилотлари ва уй-жой мулкдорлари ширкатларини қўллаб-қувватлаш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитларнинг аниқ миқдорларини белгилаш.

Икки кун

Туман ҳокимининг ўринбосарлари (В.Хакимов, Ш.Мусирманов), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ф.Рустамов), АТ “Халқ банки” Зиёвуддин филиали (У.Қорабоев)

 

  1.  

Кўп квартирали турар жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун:

зарур чора-тадбирларни молиялаштириш манбаларини аниқлаш;

уй-жой мулкдорлари ширкатларининг муаммоли қарздорлигини
тўлиқ сўндириш графигини тасдиқлаш;

уй-жой мулкдорлари ширкатларининг муаммоли қарздорлигини графикка асосан, шу жумладан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тўлиқ сўндириш чораларини кўриш.

 

Икки кун

 

 

 

 

 

йил давомида

Туман ҳокимининг ўринбосарлари (В.Хакимов, Ш.Мусирманов),

туман Молия бўлими (У.Арнақулов), АТ “Халқ банки” Зиёвуддин филиали (У.Қорабоев), Туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ф.Рустамов)

  1.  

Кўп квартирали турар жой фондини таъмирлаш учун бошқарувчи ташкилотлар ва уй-жой мулкдорлари ширкатларига графикка асосан зарур миқдорларда кредитлар ажратиш. Шунингдек:

кредитларнинг гаров таъминоти учун ҳудудий ҳокимликлар томонидан кафиллик тақдим этиш;

кредитлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан доимий мониторинг қилиш тизимини йўлга қўйиш.

2020 йил
1 ноябрга қадар

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (В.Хакимов), АТ “Халқ банки” Зиёвуддин филиали (У.Қорабоев)
 (тижорат банклари билан биргаликда), туман Молия бўлими (У.Арнақулов)

  1.  

Маҳаллий бюджет ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан 6  та кўп квартирали уйда таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш, жумладан:

25 та кириш йўлагини таъмирлаш;

6  та кўп квартирали уйнинг фасад қисмини таъмирлаш;

385 п/м ирригация тармоқларини таъмирлаш;

1365,0  кв.м уй олди йўлакларини (тротуар) бетонлаш.

2020 йил
1 ноябрга қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Мусирманов), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ф.Рустамов)

 

  1.  

Кўп квартирали уйлар, бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши хавфсизлик техник меъёрларига мослиги ҳолатини текшириб, кўп квартирали уйлардаги дудбўронларни ва вентиляция тизимларини таъмирлаш, изоляция қилиш ва тозалаш ишларини амалга ошириш.

Икки кун

Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Мусирманов),

туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ф.Рустамов), “Ҳудудгаз Пахтачи” газ таъминоти филиали (Э.Исмаилов)

  1.  

Марказлашган иссиқлик таъминоти тизимига уланмаган кўп квартирали уйларни хатловдан ўтказиш ва мавсумда ушбу уйларни иситиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2020 йил
1 ноябрга қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Мусирманов), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ф.Рустамов)

  1.  

Марказлашган иссиқлик таъминотига уланган ва ички тизимлари носоз бўлган кўп квартирали уйларнинг носоз ички тизимларини тиклаш бўйича cекторлар кесимида манзилли дастурни тасдиқлаш ва амалга ошириш.

2020 йил
1 ноябрга қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Мусирманов), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ф.Рустамов)

  1.  

Истеъмолчиларни ишончли ва хавфсиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида кўп квартирали уйларда электр энергиясидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши ҳолатини ўрганиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш.

Икки кун

Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Мусирманов), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ф.Рустамов)

IV. Иссиқлик ва ичимлик суви таъминоти объектларини тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар

  1.  

Ёнғинга қарши жиҳозлар ва гидрантларни яроқлилик ва меъёрларга мувофиқлик юзасидан текширувдан ўтказиш ва уларнинг куз-қиш даврида ишлашга тайёрлиги тўғрисида далолатномалар расмийлаштириш. Бунда сертификатланган қозонларни қўллашга алоҳида эътибор бериш.

2020 йил
1 ноябрга қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Мусирманов), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ф.Рустамов)

  1.  

Ичимлик суви ва канализация тизимининг 1,7 км қисмини капитал
ва 1,1 км қисмини жорий таъмирлаш.

2020 йил
1 ноябрга қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Мусирманов), “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Пахтачи туман бўлими (З.Явкачев)

V. Ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар

  1.  

Ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш. Жумладан:

9 та умумтаълим мактабини жорий таъмирлаш.

6 та мактабгача таълим ташкилотини жорий таъмирлаш;

Шунингдек, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, болалар спорти мактаблари ҳамда бошқа муассасаларида, куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан барча зарур чораларни кўриш.

2020 йил
1 ноябрга қадар

Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ш.Мусирманов, А.Қулдошев), туман Халқ таълим бўлими (Ш.Султонов), туман Мактабгача таълим бўлими (Д.Саттаров), туман Соғлиқни сақлаш бирлашмаси (Ш.Жаббаров), Жисмоний тарбия ва спорт бўлими (Н.Эсанов), туман Маданият бўлими (Б.Хаитов)

  1.  

Коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича ташкил қилинган махсус шифохоналар ва вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2020 йил
15 октябрга қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари (А.Қулдошев), туман Соғлиқни сақлаш бирлашмаси (Ш.Жаббаров)

  1.  

Бюджет ташкилотларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун зарур бюджет маблағларини жорий йилнинг III чорагида ажратиш. Жумладан:

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларидан белгиланган маблағларнинг
ўз вақтида ажратилишини;

ижтимоий соҳа объектларига кўмир сотиб олиш учун биринчи навбатда зарур бўладиган маблағларни ажратилишини таъминлаш.

Шунингдек, ижтимоий соҳа объектларига қўшимча талаб қилинадиган кўмир харажатларини бозор нархларида қоплаб бериш чораларини кўриш.

2020 йил
15 октябрга қадар

 

 

 

2020 йил
31 декабрга қадар

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (В.Хакимов),

туман Молия бўлими (У.Арнақулов)

  1.  

Бюджет ташкилотларининг кўмирда ишлайдиган қозонхона ва иситиш тизимларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш чораларни ишларини амалга ошириш.

2020 йил
15 октябрга қадар

Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ш.Мусирманов, А.Қулдошев), туман Халқ таълим бўлими (Ш.Султонов), туман Мактабгача таълим бўлими (Д.Саттаров), туман Соғлиқни сақлаш бирлашмаси (Ш.Жаббаров), туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими (Н.Эсанов), туман Маданият бўлими (Б.Хаитов)

  1.  

Ҳалқ таълими тизимидаги ичимлик суви билан таъминланмаган 15 та умумтаълим мактабларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш.

2020 йил
1 ноябрга қадар

Туман ҳокимининг ўринбосарлари (В.Хакимов, Ш.Мусирманов, А.Қулдошев),

туман Халқ таълим бўлими (Ш.Султонов), туман Молия бўлими (У.Арнақулов), “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Пахтачи туман бўлими (З.Явкачев)

VI. 2020/2021 йиллар қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш бўйича чора-тадбирлар

  1.  

Молиявий аҳволи барқарор бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга банк кредитлари ўз вақтида ажратилишини ва уларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлаш.

доимий равишда

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (В.Хакимов) тумандаги тижорат банклари

  1.  

“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан муҳтож оилани куз-қиш мавсуми учун зарур озиқ-овқат ва дори-дармон захиралари билан таъминлаш.

2020 йил
1 январга
қадар

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (В.Хакимов),

туман ҳокимининг ўринбосари – туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими (Г.Бобоназарова)

VII. Чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш

  1.  

Комиссия томонидан 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати юзасидан таҳлилий маълумотларни вилоят штабига тақдим этиб бориш.

ҳар ҳафта якуни билан

Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Мусирманов), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ф.Рустамов)

  1.  

Ижтимоий соҳада куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталафот ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда ходимлар учун зарур меҳнат шароитлари яратилганлигини доимий равишда таҳлил қилиб, вилоят штабига ахборот киритиб бориш.

ҳар ҳафта якуни билан

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (В.Хакимов),

туман Бандлик ва меҳнат муносабатлари бўлими (Б.Азизов)

  1.  

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати ва натижаларини, жумладан:

аҳолини суюлтирилган газ ва кўмир билан таъминлаш масалаларини;

мавсумга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишда камчиликларга
йўл қўйган ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилишини таъминлаш.

доимий равишда

“Пахтачи” газетаси таҳририяти (С.Қурбонов

 

Ижрочи: Туман ҳокимлигининг бош мутахассиси

________________ Ҳ.Санақулов

 

Туман ҳокимининг

2020 йил “01” декабрдаги

908-Қ-сонли қарорига

2-илова

 

Туманда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси

ТАРКИБИ

В.Хакимов

-

туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, Комиссия раиси

Ш.Мусирманов

-

туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

А.Қулдошев

-

туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

Г.Бобоназарова

-

туман ҳокимининг ўринбосари - туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари

Ф.Рустамов

-

туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи, комиссия котиби

Ш.Султонов

-

туман Халқ таълими бўлими бошлиғи

У.Арнақулов

-

туман Молия бўлими

У.Қорабоев

-

АТ “Халқ банки” Пахтачи филиали

Д.Саттаров

-

туман Мактабгача таълим бўлими

Ш.Жаббаров

-

туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

Х.Омонов

-

- туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими

С.Ортиқов    

-

туман Ички ишлар бўлими бошлиғи

У.Арнақулов

-

туман ҳокимлиги Молия бўлими бошлиғи

Ш.Бобоева

-

туман Санитария ва эпидемиология-осойишталик маркази бош врачи

Э.Исмаилов

-

“Ҳудудгаз пахтачи” газ таъминоти филиали директори

Ф.Бердиёров

-

“Пахтачи ҲЭТК” АЖ директори

З.Явкачев

-

“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Пахтачи туман бўлими

Ф.Сайфуллаев

-

“Самарқанд кўмир етказувчи” Зиёвуддин омбори

Э.Бойзаков

-

туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи

А.Исоқулов

-

“Мароқанд нефтъ база” Зиёвуддин филиали

Изоҳ: 1. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг ўрнига янги тасдиқланган ходим комиссия аъзоси ҳисобланади.

Ижрочи: Туман ҳокимлигининг бош мутахассиси

________________ Ҳ.Санақулов

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM