Халқ таълими тизимида Ноябрь ойи "Рус тили фани ойлиги"

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ушбу ойлик давомида тумандаги барча 47 мактабларда Пахтачи туман Халқ таълими бўлими рус тили фани бўйича услубчиси Азиза Ҳайитованинг услубий ёрдамида ойлик доирасида турли тадбирлар, танловлар ва очиқ дарслар ўтказилди.

Рус тили фани ойлиги якунига бағишлаб, Пахтачи туманидаги барча мактабларнинг рус тили фани ўқитувчилари ва фахрийлар иштирокида бадиийлаштирилган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси мадҳиясининг ижроси билан бошланди. Тадбирни кириш сўзи билан туман халқ таълими бўлими мудири Шокир Султонов очиб берди.
Бадиий кечада Пахтачи туманидаги 3,7,13,16,17,19,20 ва 21 мактаб ўқувчилари рус халқининг таниқли шоир, ёзувчилари Пушкин, Лермонтов, Есинин асарларидан шеърлар ўқишди. Рус халқ қўшиқларидан ижро этишиб, рақсга тушишди.
Бадиий кечада рус тили фани олимпидасида туман босқичида ғолиб бўлган ва вилоят олимпиадаси босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритган 20 мактабнинг 9-ўқувчиси Шоймуродов Бобурнинг М.Ю.Лермонтовнинг "Мцыри" поэмасидан ўқиган парча йиғилганлар олқишига сазовор бўлди.
Рус тили фани ойлиги давомида пахтачилик мазкур фан ўқитувчилар жуда кўплаб узаро тажрибалар алмашишди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM