“Мактаблар хоналари яхлаб, берилган кўмирдан етарли фойдаланилмайди" номли постга МУНОСАБАТ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани мактаблари ўқувчиларнинг ота-оналар номидан синфхоналари исимаслиги, берилган кўмирдан етарли фойдаланмасдан келиниётганидан норози бўлиб мурожаат йўллашган. 
Пахтачи туман Халқ таълими бўлими шуни ёзиб маълум қиладики. Пахтачи туманидаги 39 та умумтаълим мактаби кўмир билан 8 та мактаб таббий газ ёрдамида иситилади. 
Кўмирга мослашган мактабларга мавсумга етарли кўмир билан таъминланган. Сифати назорат қилинган хеч қанақа эътирозлар тушмаган.
Белгиланган тартиб бўйича қабул қилинган кўмир оборхонага киртилиб барча хафсизлик чоралари кўрилган. 
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида туманХТБда штаб ташкил қилинган бўлиб, мунтазам мактаблар иситиш тизмлари назорат қилиб борилмоқда.
Жумладан иситиш тизимида исиқликнинг айланиши етарли бўлмаган 8 ва 41-мактаблар қозонларига қўшимча насослар ўрнатилиб камчилик бартараф этилди.
Мактабларнинг иситиш тизимларидан самарали фойдаланмасдан келаётган мактаб раҳбарларига қонуний чоралар қўллаш белгиланмоқда.
                                            
Пахтачи тумани халқ таълими бўлими матбуот хизмати

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM