ЎЗИНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАЙДИГАН ТАШКИЛОТ МУРОЖААТГА БЕПИСАНД ҚАРАЙДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Давлат дастурининг 9 ойлик ижроси парламент қуйи палатасида муҳокама этилганда, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Бошқарув раиси ўринбосари куз-қиш мавсумига тайёр эканликлари ҳақида ишонч билан фикр билдирган эди. Аммо округларга чиққанимизда сайловчилар электр таъминоти масаласида кўплаб муаммоларни кўтарди.

Шунга асосан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Бошқарув раисига бир нечта маҳаллада трансформаторлар етишмаётгани ҳақида мурожаат хати билан чиққан эдик. Ушбу ташкилотдан келган жавоб хати кишини таажжублантиради. Сўровдаги аниқ масала бир четда қолиб, унга бевосита алоқаси йўқ маълумотлар жўнатилган. Бундан кўринадики, мазкур ташкилот раҳбарияти жойларда аҳоли электр таъминоти бўйича дуч келаётган муаммолардан яхши хабардор эмас. Номига ёзилган жавоб хатига қараганда, ўрганишни ҳам хушламайди шекилли. "Биз тайёрмиз", деб баландпарвоз ҳисоботлар бериш билан муаммолар ҳал бўлиб қолганда, ҳаёт ҳозир умуман бошқача бўларди.

Депутат мурожаат ортида минглаб инсонларнинг манфаати туради. Аммо айрим мутасаддилар ҳали ҳамон бу муҳим масалага беписанд қарамоқда. Президентимиз парламентга йўллаган Мурожаатномасида бу масалага алоҳида эътибор қаратган, аҳолини ўйлантираётган муаммоларни чуқур ўрганиш, ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берган эди. Аммо айрим ташкилотлар мутасаддилари бу ҳақдаги танқидий фикрлардан ўзларига хулоса чиқармаган, халқимиз олдида ҳисобдор эканини тўғри англамаган кўринади. Муаммога  юзаки ёндашиш, мурожаатга номига жавоб ёзиш билан ҳурмат топиб, одамларни рози қилиб бўлмайди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM