Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамовнинг соғлиқни сақлаш ходимларига касб байрами муносабати билан йўллаган табриги

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум, қадрли шифокорлар, ва тиббиёт соҳасининг фидойилари!

Азалдан ўзининг билими, истеъдод ва маҳорати, кўз нури ва бутун борлиғини инсонлар саломатлигини сақлашдек заҳматли ва эзгу ишга бағишлаган Сиздек саҳоватли касб эгаларини “Тиббиёт ходимлари куни” - касб байрамингиз муносабати билан чин дилдан самимий муборакбод этишга ижозат бергайсизлар.
Инсоният пайдо бўлибдики, дардга чалинганда, хасталик хуружларида, аввало Сиз азизлардан нажот кутадилар, дардларига даво истайдилар.
Инсонлар ўзларига ҳам, яқинларига ҳам Яратгандан биринчи тилаклари соғлик бўлиб, ўзаро дуч келишганда ҳам дастлаб соғлик сўралади.
Шифокор касби шарафли, меҳнати эса улуғдир! Сиз каби жонкуяр шифокорлар меҳнати ила инсонларнинг хаёти асралади, саломатлиги мустаҳкамланади.

Қадрли шифокорлар, ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Касбингизда шараф ва масъулият бирдек эканлиги боис жамият ҳаётидаги беқиёс ўрнингизни эътироф этган ҳолда Сиз азизларни “Тиббиёт ходимлари куни” байрами билан яна бир бор муборакбод этиб, меҳнат жамоаларингиз ва хонадонларингизга тинчлик-тотувлик, дастурхонингизга қут-барака, саломатлик йўлидаги машаққатли фаолиятингизда куч ва шижоат тилайман.

Ҳурматингиз доим баланд, соғлигингиз ҳамиша мустаҳкам бўлсин! Касб байрамингиз муборак бўлсин азиз шифокорлар!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM