Ассалому алайкум!
Ҳурматли ички ишлар ходимлари!
Авваламбор, бугунги қутлуғ сана – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни байрами муносабати билан барча ички ишлар органлари ходимларини ҳамда соҳа фахрийларини самимий табриклайман.
Ушбу айёмда ўз ҳаётини Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ манфаатларига хизмат қилишни ўзининг шарафли бурчи деб биладиган азму-шижоатли ходимларнинг фидокорона меҳнатлари алоҳида эътирофга сазовор.
Давлатимизда олиб борилаётган ислоҳатлар замирида 2020 йил Пахтачи тумани ички ишлар бўлими таркибида жуда кўп ўзгаришлар юз берди. Аввалги йилларда туманимиздаги мавжуд 59 та махаллада 24 та профилактика инспекторлари хизмат олиб борган булса, 2020 йилдан бошлаб ҳурматли Президентимизнинг фармонларига биноан ҳар бир маҳаллада профилактика инспектори фаолият олиб бормоқда.
Иш сифатини замон талаблари асосида тубдан яхшилаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек бошқа муҳим устувор вазифаларни амалга оширишда ижобий натижаларга эришилмоқда.
Бу каби ишларни туманимиз миқёсида оладиган бўлсак сизларнинг жиноятларни олдини олиш мақсадида ўтказган профилактик ишларингиз натижасида 21 та маҳаллаларда умуман жиноят содир этилмади ва 4 та маҳаллада жиноятлар сони 2019 йилга нисбатан камайди.
Ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёев айтганидек, Халқ манфаатларига хизмат қилиш, чинакам халқчил, халқпарвар бўлиш ички ишлар органлари фаолиятининг бош мезони бўлиб қолиши лозим. Туман профилактика инспектори катта лейтенанти Тошпулатов Бобур Абдурасулович қилган хизматлари учун Президентимиз томонидан “Мехр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланганлиги бунинг яққол исботи десам аниқ айтган бўламан.
Сизларнинг “Садоқат, масъулият ва ҳалоллик” шиори асосида олиб бораётган фаолиятингиз аҳолимизнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришида муҳим аҳамият касб этади.
Ҳурматли ички ишлар ходимлари!
Сизларни бугунги байрам билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга файзу-барака, масъулиятли ва шарафли ишларингизга улкан зафарлар тилайман. Юртимиз ҳар доим тинч бўлсин!
Пахтачи тумани ҳокими
Музаффар Хамдамов