Барчаси аҳоли саломатлиги учун!

Бугун 17 октябрь куни Пахтачи тумани марказий  шифохонасига туман ҳокими М.Хамдамов бир гуруҳ ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда ташриф буюрди. 
Ташрифдан мақсад келгусида туман аҳолисининг тиббий хизматдан баҳрамандлик даражасини ошириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўриш,  шифохона ҳудудини тубдан ободонлаштириш бўлиб, ушбулар юзасидан барча ташкилот раҳбарлари билан биргаликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM