“Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамовнинг ТАБРИГИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум азиз тумандошлар!

Бугун 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун.

Сиз азизларни миллий маънавиятимизни, қадриятларимизни, ўзлигимизни дунёга танитадиган она тилимиз яъни ўзбек тили байрамининг 31 йиллиги билан чин юракдан муборакбод этаман!

Бундан 31йил аввал ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган эди. Бу ўз даврида том маънода оламшумул воқеа бўлган эди. Чунки, Беруний, Ибн Сино, Ал Хоразмий, Ал Фарғоний, Алишер Навоий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур Мирзо сингари буюк сиймоларни етиштирган халқ тили хонадон тили даражасига тушиб қолган эди. Мустақилликка илк қадамлар ташланаётган даврдаёқ биринчи президентимиз томонидан ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш масаласи кун тартибига қўйилиб, бу иш амалга оширилган эди.

Она тилимиз – Ўзбек тилига 1989 йил 21 октябрда давлат тили мақоми берилди. Бу мамлакатимиз, юртдошларимиз ҳаётидаги унутилмас, тарихий воқеага айланди.

«Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга кўра, 21 октябрь санаси юртимизда «Ўзбек тили байрами куни» деб белгиланди.

Барча билиши лозим бўлган жиҳат шуки, она тили Ватанга муҳаббат, миллий ифтихор, аждодларга ҳурмат ва шунинг баробарида авлодларимизга иззат рамзи ҳамдир.

Ўз тилини асраб-авайлаган халқ ўзлигини ҳам асраб-авайлаган бўлади.

Ҳурматли тумандошлар!

Яна бир бор сизларга 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муборак бўлсин!

Пахтачи тумани ҳокими

М.Хамдамов

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM