Мақсад ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш

Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаҚонунига мувофиқ  ерга оид муносабатларни тартибга солиш бўйича қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар шулар жумласидандир.

Жумладан, Ер кодексига киритилган муҳим ўзгартириш бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага бериш бўлди. Яъни киритилган ўзгартиришга мувофиқ, эндиликда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш мақсадида, юридик ва жисмоний шахсларга иккиламчи ижарага берилиши (уларни учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) мумкин бўлиб, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси бир йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно этилди.

Шунингдек, Давлат ўрмон хўжалиги органлари ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларини жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериши, шу жумладан кимошди савдолари ўтказиш орқали ижарага бериши мумкин бўлди ва Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерлари жисмоний ва юридик шахсларга инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилиши мумкинлиги белгилаб қуйилди.

Ш.Хидиров

Пахтачи тумани ҳокимлиги

бош юрисконсульти в.в.б.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM