Пахтачида вилоят ҳокими ўринбосари бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди 

Пахтачи туманида туман тиббиёт бирлашмаси, аҳолига бирламчи тиббий санитария хизмат кўрсатиш, COVID-19 касаллиги аниқланган беморларга дори-дармон жамланмалари ўз вақтида берилиши ва беморлар ўз вақтида шифохонага юборилиши йўналиши бўйича ўрганиш ўтказилди. Ушбу ўрганиш натижаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов бошчилигида бўлиб ўтди.

Ўрганиш натижасида амалга оширилаётган ижобий ишлар билан биргаликда, ўз ишига совуққонлик билан ёндашаётган айрим тиббиёт ходимларининг масъулиятсизлиги туфайли бир қатор жиддий камчиликлар аниқланганлиги айтиб ўтилди.

Камчиликларга йўл қўйган масъулларга тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилиши белгиланди.