Пахтачида "Халқсевар - ватансевар" дўкони ўз фаолиятини бошлади

Бугун 27 сентябрь куни Пахтачи тумани маркази Зиёвуддин шаҳарчасида “8 март” МЧЖ нинг “XALQSEVAR-VATANSEVAR” савдо дўкони ўз фаолиятини бошлади.
Бугун бўлиб ўтган очилиш маросимида туман ҳокими Музаффар Хамдамов сўзга чиқиб, мазкур дўконнинг фаолият юрита бошлагани туманимиз аҳолиси учун жуда катта янгилик эканлиги, унинг фаолияти натижасида кийим-кечак маҳсулотларининг арзонлашиши ва бу туман аҳолиси учун катта енгиллик яратиб бериши ҳақида сўз юритди.
Муҳими шундаки, мазкур дўконда сотилаётган кийим-кечаклар ўзимизда ишлаб чиқарилади лекин сифати хориждан олиб келинаётган маҳсулотларнинг сифатидан қолишмайди. Бунинг устига маҳсулотлар сифатли бўлиш билан бирга арзон нархларда сотилмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM