"Ана халос пишди гилос" . . .

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳозирги вақтда ижтимоий тармоқларда кўтарилиб келаётган долзарб масала – электр энергиясини узлуксиз етказиб беришда бази бир камчиликлар ва муаммолар бўлиб, барчасига туман электр тармоқлари ходимларини айбдор қилиш одат бўлиб келмоқда.

          Лекин бази бир аҳоли ва улгуржи электр энергия истеъмолчилари томонидан электр энергиясидан ноқонуний, ўғирлик йўллари билан фойдаланиб келаётган ҳолатлар кўзатилмоқда.

            Масалан :  Туманимизда фаолият юритиб келаётган туман Ўрмон хўжалигига қарашли бўлган ерларни суғориш учун қуввати 110 кВт бўлган сув насосни ишлатишда фойдаланилган электр энергия учун дебитор қарздорлиги бугунги кунда 28 миллион сўмдан ортиқни ташкил этиб келмоқда. Туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан ушбу ташкилотнинг мутасадди ходимларига бир неча бор мавжуд дебитор қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги мурожаат этишимизга қарамасдан, қарздорлик тўланмасдан келинмоқда. Шу сабабли электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ушбу ташкилотга қарашли сув насосни электр энергия тармоғидан ажратиш учун боришганда, ўрмон хўжалигига қарашли дала шийпонда ўрнатилган 1 (бир) дона узатгич (розетга) ва 1 (бир) дона ёритгични тўғридан тўғри электр тармоғига улаб электр энергиядан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги, бундан ташқари дала шийпонга яқинроқ жойдаги фуқаро Р.О.га тегишли бўлган янги қурилган уй жойга электр ҳисоблагич ўрнатмасдан электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб электр энергиясида ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги ҳолатлари аниқланди.

            Ушбу аниқланган ҳолатлар бўйича қоидабузилиш далолатномалар расмийлаштирилиб, туман Ўрмон хўжалигига қарашли сув насос ва фуқаронинг хонадони электр энергия тармоғидан ажратилиб, етказилган зарарларни ўндириш чоралари кўрилмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар ҳалол бўлинг! Чироғингиз ўчмасин!

Пахтачи туман электр корхонаси

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM