Пахтачи тумани ҳокими ўринбосари А.Қулдошевнинг онлайн-брифингдаги МАЪРУЗАСИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алейкум, ҳурматли тумандошлар, бизни кузатиб турган оммавий ахборот воситалари вакиллари!

Бугунги брифингда пандемия шароитида тиббиёт ва санитария эпидемиалогия осойишталиги ва таълими соҳасида амалга оширилаётган ишлар, жумладан, соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтмоқчиман.

Ҳурматли тумандошлар!

Мана дунёнинг барча мамлакатларини қамраб олган коронавирус пандемияси бизнинг юртимизга кириб келганига ҳам қарийб 7 ойга яқин муддат ўтди. Барчангизга маълумки, ҳалигача келиб чиқиш сабаби, аниқ давоси топилмаган ушбу офат бир қанча инсонларни орамиздан олиб кетди. Дунё ҳамжамияти тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, эндиликда барчамиз ушбу пандемия шароитида яшашга, ишлашга, ривожланишга ўрганишимиз лозим. Хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам вақт ўтгани сари орттирилган тажриба асосида даволаш усуллари ҳам ўзгартирилиб бормоқда.

Таъкидлаш керакки, ушбу мураккаб шароитда, энг оғир босим тиббиёт ходимларига тушмоқда. Мана шундай қийин дамларда улар ўз ҳаётини хатарга қўйиб, беморларга ёрдам қилишга ҳаракат қилишмоқда. Албатта, бу мураккаб вазиятда соҳа ходимларидан фидоийлик талаб қилинар экан. шунга муносиб шарт-шароит, моддий техник база ҳам бўлиши лозим. Шу нуқтайи назардан, Пахтачи туманида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди.

Пахтачи туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфида жами 41 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, бугунги кунда 4 та мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини бошлаш тўғрисида тарбиячи педагоглар томонидан бугунги кунга қадар давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган 5661 нафар тарбияланувчилардан 5161 тарбияланувчиларнинг ота-оналари сўровномада иштирок этди ва ўз фикрларини билдиришди. Унга кўра Мактабгача таълим ташкилотлар ўз фаолиятини анъанавий шаклда сентябр ойидан тиклашига 4246 нафар ота-она (75 фоиз) ижобий фикр билдирган бўлса, 1415 нафар ота- она (25фоиз) масофавий тарафдори эканлигани билдирди.

2020-2021 ўқув йилига 37 та мактабгача таълим ташкилотлари тайёр ҳолга келтирилган бўлиб, мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти тикланганда тарбияланувчилар соғлигини ҳимоялаш учун жами 41 дона пирометр, 123 дона дозатор, 11 млн сўмлик антисептик аралашмалари харид қилинди.

Пахтачи туман Халқ таълими бўлими тасарруфида жами 47 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, бугунги кунда 1 та умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Ўқувчиларни таълим жараёнига жалб қилиш борасида синф раҳбарлари томонидан бугунги кунга қадар 25 580 нафар ота-оналар билан мулоқот қилинди. Шундан 21066 нафар ота-оналар анъанавий таълим шаклини, 4446 нафари эса масофавий таълим шаклини танлади.

Тумандаги 12 та (1,2,4,8,9,15,16,17,18,27,28) умумтаълим мактабларида 14-18 сентябрдан босқичма-босқич мактаблар янги ўқув йилини бошлади. 35 та умумттаълим мактаблари 21-сентябрдан 2-октябрга қадар босқичма-босқич очилиши белгиланиб олинган. Тумандаги барча мактаблар кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати шакиллантирилган, шу билан бирга якка тартибда ги тахсил оладиган ўқувчилари дарс жадваллари шакиллантирилиб барча шароитлар яратиб берилмоқда.

2020-2021 ўқув йилига 46 та мактаб тайёр ҳолга келтирилган бўлиб, мактаблар фаолияти тикланганда ўқувчилар соғлигини ҳимоялаш учун жами 83 дона пирометр, 328 дона дозатор, бир кун учун 4492 литр антисептик аралашмалар ва кам таъминланган оилалар фарзандлари учун бир кунга 9016 дона тиббий ниқобларга эҳтиёж мавжуд.

Туман СЭО маркази томонидан тумандаги 46 та умумтаълим мактабларидан ҳозирга қадар барчаси ўрганиб чиқилган бўлиб, фаолиятини тиклашга тайёр бўлган мактабларга мактаб фаолиятини анъанавий тарзда давом эттириш бўйича тавсиялар берилди.

Ҳозирга қадар туман СЭО маркази томонидан тумандаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган 2182 нафар педагог-ходимлар Covid-19 вирусига тест топширган бўлиб, 1862 нафар тест жавоблари текширилди. Шундан 116 нафар педагоглардан Covid-19 вируси аниқланди ва ушбу фуқароларга нисбатан провизор госпиталига ётқизилиши ва профилактик тадбирларни ўтказилиши бўйича карантин тадбирлари амалга оширилди.

Пахтачи туман тиббиёт бирлашмасида туман ҳудудида COVID-19 коронавируси пандемиясида даволанаётган фуқароларни даволаш учун 73 млн. сўмлик 38 турдаги 280 кишига мўлжалланган дори-дармонлар захираси яратилди.

Пахтачи туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 47 нафар мактабга бюджет маблағлари хисобидан 5,742,689 сўмлик 47 дона 1- ёрдам кўрсатиш учун дори-дармон жамланмалари тарқатилди.

Туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча 50 млн. сўмлик 620 комплект махсус тиббий кийимлар, 4250 дона тиббий ниқоб ва 24 дона контактсиз термометрлар ва тиббий воситалар тиббиёт ходимларига олиб берилди.

Шунингдек, туман марказий дорихонасида секторлар томонидан 50 млн сўмлик дори-дармон заҳираси яратилди.

Бундан ташқари туманимиздаги мавжуд 23 та хусусий дорихоналарда COVID-19 коронавируси пандемиясига қарши қўлланиладиган 978,0 млн. сўмлик дори-дармонлар заҳираси яратилди.

Туманда 2020 йил 19 сентябр ҳолатига кўра вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг вирусология лабораториясида COVID-19 инфекциясига олинган фуқаролардан 411 нафарида касаллик аниқланиб, шундан 279 нафари соғайган.

Ҳозирда 131 нафар бемордан 9 нафари Каттақўрғон шахар “Марварид” махсус шифохонасида, 122 нафари эса уй шароитида тиббий кузатув асосида даволанмоқда. Уларнинг соғлиғи яхши, хавотирга ўрин йўқ.

Коронавирус инфекцияси билан оғриган бемор аҳоли орасида аниқланганда, беморни стационар ёки уй шароитида даволаниши учун тўғри тавсия берилишини йўлга қўйиш мақсадида жами 2 та мобил гуруҳлар шакллантирилди. Уларга ҳудудий ҳокимликлар томонидан туну-кун фаолият олиб боришлари учун автомашиналар бириктирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан туманга 443 дона дори-дармон қутичалари ажратилди ва 412 нафари уй шароитида даволанаётган беморларга етказиб берилди.

Пандемия даврида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун жалб этилган тиббиёт ходимларини моддий ва маънавий рағбатлантириш борасида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан:

58 нафар врачларга 248,7 млн сўм;

81 нафар ўрта тиббиёт ходимларига 240,0 млн сум;

8 нафар санитария ходимларига 19,0 млн сўм;

жами 147 нафар ходимга 507.7 млн сўм миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш тўловлари тўлаб берилди.

Ўтган вақт мобойнида Пахтачи халқи ўзининг иродасини, сабр-тоқатли ва чидамли эканлигини исботлади десам янглишмаган бўламан.

Бугунги мураккаб даврда ўз ҳаётини хатарга қўйиб, халқимиз учун фидокорона курашаётган тиббиёт ходимларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ҳурматли Пахтачиликлар!

Шу фурсатдан фойдаланиб Сиз азизларни бугунги бутун жаҳон озодалик кунида фаол иштирок этишга чақираман.

Зеро тоза, озода жойда файз, ишда барака бўлади.

Эътиборингиз учун раҳмат!

Доимо соғ-омон бўлингизлар!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM