Ассалому алайкум!
Азиз нефт ва газ саноати ходимлари сизларни ушбу кун муносабати билан чин юракдан табриклайман!
Бу йил мамлакатимизнинг энг улуғ байрами – Мустақиллик байрами шукроналари остида ўтаётган ушбу кунларда рамзий маъно мужжасам десам адашмаган бўламан. Албатта, нефт ва газ тармоғи юртимиз тараққиёти, унинг иқтисодий қудратини оширишда, юртдошларимиз ҳаётини янада яхшилашда нечоғлик муҳим аҳамият касб этиши ҳеч кимга сир эмас.
Туманимиз нефт соҳасида 1936 йили ташкил топган Мароқанд нефтбаза МЧЖ Зиёвуддин филиали ҳозирги кунда 8 та шахобчаларда туманимиз миришкор деҳқонлари бўлган фермерларга ва 9 та шахобчалар орқали аҳолига ёқилғи етказиб бериб хизмат қилмоқда.
Газ соҳасида Пахтачитумангаз идораси вакиллари 27202 та аҳоли хонадонларига суюлтирилган ва 10600 та хонадонларга табиий газ етказиб хизмат қилиб келмоқдалар.
Ҳурматли соҳа вакиллари!
Ушбу машаққатли фаолиятингизда сизларга куч-қувват ва улкан зафарлар, оилавий ҳаётингизда ҳотиржамлик тилайман!
Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!