Пахтачи тумани ҳокими Музаффар Ҳамдамовнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган байрам табриги

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум азиз тумандошлар!

Ватан дунёдаги энг буюк, энг муқаддас неъмат бўлгани учун унинг мустақиллиги ҳам шунчалик қадрлидир.

Бундан 29 йил олдин Ўзбекистон дея аталмиш жонажон ватанимиз бизнинг турли даврларда орзу-интилишларимиз бўлган мустақиллигини эълон қилди. Ушбу табаррук сана республикамиз тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилган, шу она-заминда яшаётган ҳар бир ватандошимиз қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллаган кун сифатида эъзозланмоқда.

Истиқлолимизнинг ушбу шонли санаси “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! шиори остида ўтказилаётганида чуқур маъно мужассам.

Мустақиллик, озодлик, она ватан ҳурлиги каби улуғ туйғулар халқимизни янада жипслаштириб, ҳар қандай қийинчиликларни мардонавор енгиб, улкан ютуқларни қўлга киритишда барчамизга чексиз руҳий куч-қудрат манбаи бўлмоқда, десак хато бўлмайди.

Ушбу шаҳдам қадамларимиз, албатта, она диёримиз келажаги, меҳнаткаш, оқкўнгил ва олижаноб халқимизнинг яхши яшамоғи мезонидир.

Шуни қувонч билан айтиш жоиз-ки, Айни шу босиб ўтилган шонли йўл, халқимиз қўлга киритган оламшумул ютуқларни сарҳисоб қилиш имконияти ҳамдир. Шу жиҳатдан туманимиз аҳлининг ҳамжиҳатлик билан қўлга киритаётган ютуқларини ғурур билан эътироф этиш керак.

Туманимизда Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 156,6 млрд. сўм бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 110,6 %га ўсган бўлса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 674 млрд. сўм бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,5 % бўлишига эришилган. Пахтачи туманида тадбиркорлик субъектлари 2019 йилга нисбатан икки бараварга ошиб бажарилиши 156 тага ёки 8 ойлик режага нисбатан 108,3 % га бажарилди.

Ўтган йилнинг шу даври мобайнида қишлоқ ҳўжалиги соҳасида бир қанча ишлар амалга оширилди. Хусусан, туманда 224 тонна пилла етиштириш режалаштирилган бўлиб, амалда ортиғи билан 225 тоннага бажарилди.

Туманда 2020 йил ҳосили учун 207 та фермер хўжалигида жами 6254 гектар майдон, 21 336 тоннага ғалла экиб парвариш қилинган бўлиб, амалда 21 572 тонна яъни 101 фоизга, давлатга дон топшириш режасига нисбатан 239 тонна ортиғи билан бажарилди.

Ғалладан бўшаган 4797 гектар майдонларда, сабзавот 215 гектар, дуккакли экинлар3000 гектар, озуқа экинлар 1582 гектар майдонларга тўлиқ экилиб парвариш қинмоқда.

Бундан ташқари камбағал ва ишсиз 1883 нафар фуқароларга 565 гектар майдон ажратилиб, бугунги кунда тўлиқ такрорий экин маҳсулотлари экилиб парвариш қилинмоқда. Том маънода ушбу ишлар аҳолимиз бой бўлиши учун хизмат қилади.

Айниқса, жадал ривожланаётган Пахтачи туманимизнинг меъморий қиёфасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш, унинг хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш, шунингдек замонавий бизнес, молиявий ривожланишини таъминлаш ҳамда сервис хизмат турлари ва сифатини ошириш мақсадида улкан ишлар олиб борилмоқда. Ўзининг қиёфасини тубдан ўзгартираётган туманимиз кишилар кўнглини шод қилиб, келажакка ишончини янада оширмоқда десак муболаға бўлмайди.

Айни кунларда Пахтачи туманининг деярли барча жойларида қурилиш ишлари, “Истиқлол” маҳалласидаги кўп қавватли замонавий уйлар барпо этилмоқда. Яқин кунларда уларда тумандошларимиз уй тўйларини ўтказиш бахтига муяссар бўладилар.

Шунингдек, Истиқлол маҳалласи Истиқлол кўчаси ҳудудидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига маъмурий бино, туманимиз ёшлари учун Ёшлар маркази биноси, Санитария эпидемиологик осойишталик марказиги маъмурий бино, Кўп тармоқли поликилиника биноси, таҳририят бўлимига янги Матбуот уйи биноси қурилиш ишлари пудратчи ташкилотлар томонидан амалга оширилиб борилмоқда. Туманимиз марказий кўчасида қад ростлаётган замонавий бинолар шаҳарчамиз қиёфасини янада кўркамлашишига хизмат қилади.

Туманимизда 2020 йилда дастур асосида 4 та мактабгача таълим ташкилоти, 4 та умумтаълим мактаблари қайтадан реконструкция қилинмоқда.

“Самрқанд сув таъминоти” МЧЖ Пахтачи туман бўлимида 2020 йилнинг 8 ойида барча манбалар ҳисобидан 5 ярим млрд. сўм маблағлар ҳисобига 33 км. ичимлик сув қувурлари ва 1 дона сув иншооти фойдаланишга топширилиб, туманимизнинг 15 мингдан ортиқроқ аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланди.

“Қўйбоқ” сув иншоотидан иккинчи кўтариш сув иншоотигача бўлган 17 км. масофада 8 млрддан ортиқ сўм маблағлар ҳисобига янги иккита 25 км. юқори ва ўрта босимли трассалар қурилиши жадал олиб борилмоқда. Қурилиш ишлари октябр ойида якунлангандан сўнг яна 12 минг аҳоли сув билан таъминланиб 8 мингдан ортиқроқ аҳолига етказиб берилаётган ичимлик суви таъминоти сифати яхшиланади.

Умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларининг 71 км масофасида қайта қуриш ва жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Шундан давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларининг 45 км масофасида қайта қуриш ва жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларининг 24 км масофада ва ички йўлларни 2 ярим километрида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Таълим муассасалари шароитларини яхшилаш мақсадида туманда 2020 йил “инвеститция” давлат дастури доираси асосида 4 та яъни 18, 25, 38, 39- сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида туманда 480 нафар 3-7 ёшли болаларни мактагача таълим ташкилотига қамраб олиш кўзда тутилмоқда.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида қўйидаги ишлар амалга оширилди. 4, 7, 12, 15, 20, 21, 33, 37, 43- сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида иситиш тизими, иситиш қозонлари, том қисмлари ва эшик деразалари таъмирланмоқда. Шунингдек, тумандаги қаттиқ ёқилғига мослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига жами 159 тонна кўмир ёқилғиси, шундан 69 тонна кўмир ва 90 тонна брикети тарқатиш ишлари амалга оширилмоқда. 105 тонна заҳира учун кўмир маҳсулотларига талабнома берилган.

Навоий кон металругия комбинатига қарашли 43-сонли мактабгача таълим ташкилоти ва туман халқ таълимига қарашли собиқ 19- сонли мактабгача таълим ташкилотини туман мактабгача таълим бўлими ҳисобига олиниб 44-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мақоми берилди.

        Тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида таълим тарбия сифатини ошириш мақсадида “Йил тарбиячиси 2020” кўрик танлови ўтказилиб, тумандаги 29- сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Рахмонова Нафосат фахрли 1- ўринни эгаллаб вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

          Хотин-қизлар муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида туманимизда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Туманда 34 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ишсиз хотин-қизлар рўйхатлари шакллантирилиб, шундан 33 нафари ишга жойлаштирилди.

Хотин-қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида туман Микрокредитбанк АТБ Зиёвуддин филиали томонидан тикувчилик йўналишида ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истаги бўлган 5 нафар хотин-қизларга жами 188 млн. сўм миқдорда маблағ ажратилди.

Халқ банки томонидан 26 нафар хотин-қизларга тикувчилик йўналишида ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истаги бўлганларига 223 млн. сўм маблағ ажратилди.

 Туман ҳокимлиги томонидан кам таъминланган тиббий муолажага муҳтож бўлган 5 нафар хотин-қизларнинг соғлигини тиклаш учун 22 млн. сўм, уй-жой таъмири учун 3 нафар хотин-қизларга 9 млн. сўм миқдорда маблағ ажратилди.

Вилоят касаба уюшмаси томонидан 33 нафар хотин-қизларни уй таъмири учун қурилиш матераллари, ўзини ўзи банд қилишлиги учун 42 нафар хотин-қизларига тикув машина, 8 нафар хотин-қизларни яшаш шароитини яхшилаш мақсадида турли маиший техника буюмлари берилди.

          Туманда аҳолини бандлигини таъминлаш мақсадида 83 та мотокультиватор берилган бўлса, шундан 6 нафари хотин-қизлардан иборатдир. 48 кам таъминланган хотин-қизларга енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситаларини харид қилиш учун 178 млн. сўм маблағ ажратилди.  

Қадрли дўстлар!

     Барчангизни энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – озод ва обод Ватанимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ватанимиз осмони ҳамиша мусаффо, халқимиз соғ-омон бўлсин, юртимиздан тинчлик-хотиржамлик, қут-барака ва фаровонлик ҳеч қачон аримасин!

2015-2023 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM