500 иш ўринли иссиқхона комплексида фуқаролар учун семинар ташкил этилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аввал хабар берганимиз, Пахтачи тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган Кўрпа маҳалласида 15 гектар ер майдонга жами 500 та замонавий иссикхоналар қурилиши жадал давом этмокда.
Бугун 14 август куни Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш Пахтачи тумани бўлими бошлиғи Г.Бобоназарова бошчилигида фуқаролар учун семинар бўлиб ўтди. Семинарда камбағал оилалар вакиллари, депутатлар, туман ҳокимлиги, банклар ходимлари, маҳалла раислари ва қурувчилар иштирок этишди.
Бугунги кунда камбағал оилалардан 60 нафар фуқаролар ўз иссиқхоналарини олишга тайёр ва таъминотчи корхона билан ўз шартномаларини тузишган.
Бундан ташқари ўз иссиқхоналарини тайёр бўлишини кутаётган фуқароларимиз ҳам қарийиб 400-450 нафарни ташкил этмоқда.
Фуқароларга ушбу иссиқхоналарни қуриб ва расмийлаштириб берилишида туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалчиликни қисқартириш бўлими ходими У.Хайдаров, туман АТ Халк банки ходими У.Холмаматов, туман Аҳоли бандилигига кўмаклашиш маркази ходими О.Ярашов ва туман АТБ Микрокридет банк Зиёвуддин филиали ходимлари А.Эргашев ва Қ.Тожиевлар фуқароларга яқиндан кўмакчи бўлишмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM