Пахтачи туман ҳокими Музаффар Хамдамовнинг қурилиш соҳа ходимларига касб байрами муносабати билан табриги

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳурматли қурувчилар!

Сиз, азизларни – туманимиз қурилиш соҳасини равнақ топтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бунёдкорларни касб байрамингиз – Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

2020 йилда туманимизда давлат дастури доирасида 4 та мактаб, 4 та мактабгача таълим, 2 та соғлиқни сақлаш муассасаси ва 3 та тоза ичимлик сув тармоқлари тортиш объектлари, маҳалла фуқаролар йиғини бинолари, кўплаб кўча ва майдонлар, жамоат масканларида катта қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилда туман марказида Истиқлол маҳалласи Истиқлол кўчасида бунёд этилаётган кўп қаватли турар жой бинолари, кўп тармоқли марказий поликилиника, Ёшлар маркази фойдаланишга топширилиши жуд ҳам қувонарли ҳолат. “Мадина савдо белгиси” хусусий корхонаси, “Жамшиджон универсал савдо”, “Ремит Пласт” каби курилиш фирмаларининг профессионал малакаси, билим ва тажрибаларига, юксак маҳоратларига тасанно айтамиз.
Ишонаман, қўли гул, азму шижоатли қурувчилар бор билим ва тажрибаси, куч ва имкониятларини сафарбар этиб, бундай улуғвор вазифаларни албатта шараф билан адо этадилар.

Азиз ва муҳтарам қурилиш соҳаси ходимлари!

Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Пахтачи туман ҳокими
Музаффар Хамдамов

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM