Тез ёрдам шахобчалари ўрганилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумандаги тез тиббий ёрдам шахобчалари туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Қулдашов ва туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи ўринбосари Н.Худойбердиевлар билан ўрганилди.
Туманда 11 та тез ёрдам шахобчаси мавжуд бўлиб, жами 12 та "Дамас" ва 1 та "Ниссан" автомобиллари аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.
Тез тиббий ёрдам шахобчаларида 165 нафар тиббиёт ходимлари шулардан 63 нафари врач, 93 нафари ҳамшира, 9 нафари кичик тиббий ходимлар 2 сменада иш олиб боришмоқда.
Барча тез тиббий ёрдам шахобчалари мобил алоқа воситалари, 32 турдаги дори-дармон воситалари, ходимларнинг тиббий формаси, коронавирус билан оғриган беморларни назорат қилиш учун махсус ҳимоя кийимлари билан таъминланган.
Тез ёрдам ходимларининг тиббий саводхонлиги оширилган, кунлик чақириқлар сони ўртача 200-220 та бўлиб шулардан тана ҳарорати кўтарилган беморлар сони ўртача 20-25 нафарни ташкил қилади.
Тез ёрдам ходимлари пандемия ҳолатида ҳам аҳолига ўзларининг шарафли касбларига бўлган масъулиятни ҳис қилган ҳолда садоқат билан хизмат кўрсатишмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM