Адолатни қарор топтириш, одил ҳукм чиқариш жуда мушкул масала.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

 

Адолатни қарор топтириш, одил ҳукм чиқариш жуда мушкул масала. Бунда судларнинг олдида залворли вазифа бор. Шу боис ҳам мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида жиддий ислоҳотларга киришилди. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, жамиятда суднинг нуфузини ошириш, пировард натижада ҳар бир фуқаронинг адолатли суд муҳокамасига бўлган конституциявий ҳуқуқини тўлақонли рўёбга чиқариш муҳим вазифа сифатида белгиланди.

 

 

 

Дарҳақиқат, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясининг таъминланишида ҳам бу тузилманинг аҳамияти беқиёс. Давлатимиз раҳбарининг жорий 24 июлда қабул қилинган «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони соҳада катта янгиланишларни бошлаб бераётгани билан аҳамиятлидир.

 

Мазкур фармон билан тизимда қандай ўзгаришлар амалга оширилмоқда? Илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда, республикада самарали маъмурий одил судлов тизимини яратиш кўзда тутилган. Аввало, 2021 йил 1 январдан бошлаб вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этиляпти. Бунда судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича вилоят судида 6 тадан 19 тагача судьядан иборат алоҳида фуқаролик, жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатлари ташкил этилади.

Мазкур ўзгаришлар шуниси билан аҳамиятлики, келгусисда суд ишларини ва суд ҳисоботларини юритиш, халқ билан мулоқот қилиш, соҳада амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш ва ягона суд амалиётини шакллантиришда кенг имкониятларни яратади.

 

 

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади.

 

Бу эса хорижий тажриба ва дунё амалиётига мос келади. Чунки, бундай ҳуқуқбузарликлар моҳиятан жиноят ҳуқуқи билан ўзаро боғлиқдир. Шу сабабли, бу тоифадаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига ўтказилмоқда.

 

Статистик маълмуотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Фарғона вилоят маъмурий судлари томонидан биргина 2020 йилнинг 6 ойи давомида оммавий ҳуқуқий низолар билан боғлиқ 690 та маъмурий ишлар кўриб чиқилган, шундан 432 та ишлар бўйича аризалар қаноатлантирилган, 171 та иш бўйича аризалар рад қилинган, 24 та маъмурий ишлар кўрмасдан қолдирилган, 63 таси эса иш юритишдан тугатилган.

 

Фармон билан туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилмоқда. Уларнинг негизида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судлар ташкил этилади. Хусусан, 199 та туман (шаҳар) маъмурий судлари мақбуллаштирилиб, вилоят марказларида 14 та туманлараро маъмурий судлар ташкил қилинади.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишларни юритиш бўйича Олий инстанция ҳисобланади ва Олий суд таркибида раиснинг биринчи ўринбосари раҳбарлигидаги алоҳида маъмурий ишлар бўйича ҳайъат фаолият юритади.

 

Бу эса келгусида фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини суд йўли билан ҳимоя қилишини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар самарасини рўёбга чиқариш ва одил судловни таъминлашга хизмат қилади.

 

Шу билан бирга, Фармонга асосан, тегишли туман (шаҳар) аҳоли сонидан ва судларнинг ҳақиқий иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, 2021 йил 1 январдан 4 та Амударё, Нуробод, Бойсун ва Пастдарғом туманларида иқтисодий судлар тугатилмоқда, 5 та Янгийўл, Ургут, Сўх, Хатирчи ва Пахтакор туманларида фуқаролик судлари ташкил этилмоқда, 4 та Бўзатов, тахиатош, бандихон ва Тпуроққалъа туманларида жиноят судлари ташкил этилмоқда.

 

Фармоннинг аҳамиятли томони нафақат фуқароларни, балки соҳанинг масъул ходимларида, ҳуқуқшуносларда суд-ҳуқуқ тизимига бўлган қарашларни, тубдан ўзгартириш, соҳани янги замон талаблари даражасига кўтаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

 

 

Пахтачи тумани маъмурий судининг раиси У.М.Хабибов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM