Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.

1. Тумандаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратов Шерзод Асатовичнинг ҳисоботи тўғрисида.

2. 2020 йилнинг 6 ойи давомида туман ҳудудида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман проркурори Шарипов Эркин Тошпулатовичнинг ахбороти тўғрисида.

3. Тумандаги судлар фаолиятининг 2020 йил ярим йиллик якунлари тўғрисидаги аҳбороти.

4. Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг туман ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва ҳудудда карантин талабларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш ҳолати тўғрисида ахбороти.

5. Тумандаги айрим номсиз кўчаларга ном бериш тўғрисида.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Халқ қабулхонасининг секторлар фаолияти юзасидан №118-хқ/20-сонли ахборотномаси тўғрисида.

7. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Пахтачи туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг 2020 йил ярим йиллик якунлари тўғрисидаги аҳбороти.

8. 2020 йилнинг 6 ойлиги, жумладан 2-чораги давомида туман бюджети даромадлари базасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар натижадорлиги юзасидан туман давлат солиқ инспекциясининг бошлиғи А.Турғуновнинг ҳисоботи.

9. Туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ҳақидаги ахбороти.

10. Туманда ташкил этилган пиллачилик кластерини фаолияти ва пилла етиштириш ҳолати тўғрисида.

11. Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг тумандаги фермер хўжаликлари ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги баённомаси ва туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари Кенгашининг хулосасини кўриб чиқиш тўғрисида.

12. Пахтачи туман ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида.

13. Материалларни кўриб чиқиш ва очиқ муҳокамани ўтказиш тўғрисида.

14. Пахтачи тумани туман бюджетининг 2020 йил 1 чорак даромадлар прогноз режасининг ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан фойдаланиш тўғрисида.
 

Халқ депутатлари туман Кенгашининг бугун бўлиб ўтаётган ўн тўртинчи сессиясида туман Кенгашининг депутатларидан иштирок этди.

Шунингдек сессия ишида: Туман ҳокимининг ўринбосарлари, туманда фаолият юритаётган судлар раислари, сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Пахтачи туманидаги халқ қабулхонаси мудири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Пахтачи туман қабулхонаси мудири, молия, банк, иқтисодиёт, экология бўлимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.