Касаба уюшмаси ҳисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди

Бугун 24 июл куни Ўзбекистон таьлим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Пахтачи туман кенгаши томонидан 2015-2020 йилларда олиб борилган ишлар тўғрисида ҳисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди . Конференция ZOOM дастури асосида халқ таълими ва мактабгача таьлими бўлими билан ҳамкорликда онлайн шаклда ўтказилди . Кун тартибига туман кенгаши ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботи, туман кенгаши таркиби, тафтиш комиссияси раиси ва аъзолари ҳамда вилоят конференциясига делегатлар сайлови масалалари кўриб чиқилди ва 35 нафар делегатдан 31 нафари иштирок этди. 4 нафари узурли сабабларга кўра иштирок эта олмади. Шундан сўнг биринчи ташкилий Пленум ўтказилиб, унда туман кенгаши раиси, раис ўринбосари ва раёсат аъзоларини сайлаш масалалари кўриб чиқилди. Пленум давомида туман кенгаши раислигига Кулдошов Ахад Курбонович қайта сайланди, раис ўринбосари Нормуродов Бахриддин сайланди ва 7 кишидан иборат Раёсат аъзолари ҳам сайландилар. ТФМХКУ Пахтачи туман кенгашининг 2015-2020 йиллардаги фаолияти "қониқарли" деб топилди.