Пахта майдонида амалий семинар бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани прокурори раҳбарлигидаги 2 сектор ҳудудидаги Шамси Назаров ММТП га қарашли Одинаев Бекзод Шералиевич фермер хўжалиги пахта майдонида семинар бўлиб ўтди.
Семинар чеканка (чилпиш) ва зараркундаларга қарши биологик усул билан курашиш тўғрисида бўлиб ўтди.
Семинарда Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Абилов, Ш.Арзиқулов, Пахтачи тумани ҳоким ўринбосари Н.Рузиқулов ва тумандаги 13 та ММТП раислари, 2 та биолабараториялари қатнашишди. Семинарда ғўзани чилпиш ва биолабаратория маҳсулотлари трихограмма ва браконни зараркунанда ҳашоратларга қарши ишлов беришдаги роли муҳокама қилинди.
Семинарда иштирок этган фермерлар ғўзани зараркунанда ҳашоратлардан ҳимоя қилишда биологик усуллардан самарали фойдаланиш бўйича зарур тавсияларни билиб олишди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM