Ҳар қандай салбий ҳолат сингари коррупция ҳам жамият ривожига тўсқинлик қилмоқда.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугунги глобаллашув даврида коррупция муаммосига жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакатида дуч келиш мумкин. Аммо бу коррупция ҳаммаёқда бир хил деган эмас.

 Коррупциянинг вужудга келиш сабаблари турли мамлакатларда турлича бўлиб, тарихий босқич ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражаси билан белгиланади. Шу боис коррупциянинг олдини олиш ва унга барҳам беришнинг универсал маъмурий-ҳуқуқий воситаларини ишлаб чиқиш деярли мураккабдир.

Яъни ҳар қандай салбий ҳолат сингари коррупция ҳам жамият ривожига тўсқинлик қилмоқда. Шу боиси мамлакатимизда коррупцияга қарши  кексин ва муросасиз кураш олиб борилмоқда. Жумладан, бунинг асоси сифатида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги ”ги Фармоннинг қабул қилиниши, коррупцияга қарши кураш бўйича идоралараро комиссиясининг  ташкил этилиши, шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат Дастурининг тасдиқланиши мамлакатимизда коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чора–тадбирлар, вазифаларни амалга оширишни таъминлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг раислигида 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишига ҳам бундай масалаларнинг давоми сифатида қарашимиз мумкин.

Видеоселекторда Президентимиз одил судловни таъминлашда юзага келётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш, шунингдек, коррупциянинг олдини олиш каби масалаларга тўхталиб ўтди.

Унда жорий йилнинг 29 июнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги ”ги Фармонни қабул қилинганлиги ва унга мувофиқ, Агентлик тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан бирга қуйидаги вазифаларни амалга ошириши таъкидланди. Жумладан:

Биринчидан, барча вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлари ўз ҳудудларида, тармоқ раҳбарлари ўз тизимларида Агентлик билан бирга бир ой муддатда Коррупциядан ҳоли дастурини ишлаб чиқади. Бунда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда соҳаларни рақамлаштириш энг асосий вазифа этиб белгиланган;

Иккинчидан, коррупциянинг олдини олишда таъсирчан парламент ва жамоатчилик назорати йўлга қўйилади. Жумладан, Агентлик коррупцияга қарши курашиш ишларининг ҳолатини таҳлил қилиб, ҳар йили Президент ва Олий Мажлис палаталарига миллий ҳисобот киритиб боради.

Шунингдек, Агентлик кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан бирга аҳоли ва тадбиркорларнинг коррупцияга муносабатини ўрганиб бориши ва давлат идоралари фаолиятини баҳолаб бориши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Учинчидан, коррупцияга қарши курашишда кадрлар тайёрлаш масаласига жиддий эътибор берилади, бунинг учун Инсон ҳуқуқлари маркази, Омбудсман, Тошкент давлат юридик университетига “Инсон қадр-қиммати – энг олий қадрият” махсус ўқув модули бўйича барча ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбар ходимларини ўқитиш вазифаси юклатилди.

Эндликда университетда махсус кафедра ва магистратура мутахассислиги очилади. Бундан ташқари, раҳбар ходимлар, айниқса, ҳокимларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини шакллантириш бўйича малака ошириш курслари ташкил этилиши назарда тутилди.

Дарҳақиқат, мамлакатимиздаги умумий ижтимоий-иқтисодий жараёнлар таълим тизимини тубдан қайта қуриш учун ҳам қулай шарт-шароитлар яратади. Бугунги кунда таълим тизими давлат фаолиятининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди, таълим соҳасида янгиликлар жорий қилиш ва ислоҳотлар бошланди, улар миллий  ва  юридик таълим тизимини халқаро ҳамжамиятга босқичма-босқич кириб бориши ва интеграциялашувини назарда тутади.

Жорий йилда Президентимиз томонидан таълим тизимига тааллуқли, яъни 2020 йил 29 апрелда “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши ҳам бунинг ёрқин наъмунаси бўлди.

Унда юридик таълим ва фан тизимини тубдан такомиллаштириш, уларнинг халқаро таълим майдонидаги рақобатбардошлигини таъминлаш, юридик кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида бир қанча вазифалар белгилаб берилди.

Мана шундай вазифалардан бири жамиятимиздаги салбий иллатларнинг бири бўлган коррупциянинг олдини олиш билан боғлиқ муҳим масаладир.

Жумладан, Фармонда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги уч ой муддатда:

Коррупцияга қарши курашиш дастури, ходимлар ва талабалар (ўқувчилар)нинг одоб-ахлоқ кодексини, ходимларни коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириш мақсадида мурожаат қилиш ҳолатлари ҳақида хабардор қилишнинг шаффоф тартибини тасдиқлаш ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссияни тузиш белгилаб берилди.

 

Жиноят ишлари бщйича Пахтачи

туман судининг раиси                                                          А.Акрамов

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM