Сертификатлаштириш – маҳсулотнинг меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларга мос эканлигини тасдиқлашдир

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчи корхона раҳбарлари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги “Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 122-сонли қарори билан Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги “Стандарлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 6 моддаси 5 хатбошида норматив ҳужжатларсиз маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилишга йўл қўйилмаслиги келтириб ўтилган.

Сертификатлаштириш - маҳсулотнинг меъёрий ҳужжатларда (меъёрий хуқуқий хужжатлар, техник регламентлар, стандартлар) белгиланган талабларга мос эканлиги тасдиқлашдир.

Мувофиқлик сертификати барча талабларнинг сертификатлаштириш сўнгги ҳужжати ҳисобланади. Бунда бир вақтда мувофиқлик сертификати ҳамда бошқа тегишли сертификатлар олиш учун санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария ёки экологик талаблар мавжуд бўлганда параллел равишда тегишли идораларга мурожаат қилиши мумкин.

Барча натижаларга ва синовларга қараб жараён сўнгида мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади.

Корхона маҳсулот ишлаб чиқаришда қуйидаги умумий талабларни инобатга олишиш зарур:
- меъёрий хужжатлар (техник регламентлар, стандартлар) билан таъминланганлиги (www.my.standart.uz сайтидан олишлари ёки www.standart.uz сайтидан мамлакат ҳудудида амалда эканлигини аниқлашлари мумкин);
- ўлчов воситалари (тарози, термометр, психрометр, манометр ва бошқалар) билан таъминланганлиги ҳамда қиёслаш кўригидан ўтганлиги тўғрисида қиёслов сертификати мавжудлиги (Ўзбекистон Миллий метрология институти www.nim.uz (+998 71 150 26 03; 150 26 13) ёки унинг Самарқанд филилали (66-222-36-46);
- белгиланган тартибда келишувга асосан технологик жараён хужжатлаштирилганлиги – технологик йўриқнома (инструкция) (масалан: озиқ-овқат маҳсулотлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Санитария идоралари билан келишган ҳолда тасдиқланади).
- ишлаб чиқариш жараёнининг гигиена, экологик, хавфсизлик талабларига мувофиқлиги (ходимларнинг хавфсизлик ва ҳимоя воситалари билан ишлаши, ходимлар малакаси шу каби);
- маҳсулот ишлаб чиқаришга зарурий шароитларнинг мавжудлиги (ускуналар билан таъминланганлиги, ишлаб чиқариш учун, хом ашё сақлаш ва тайёр маҳсулот сақлаш учун алоҳида-алоҳида хоналар ажратилиб, зарурий жиҳозлар билан таъминланганлиги);
- ишлатиладиган хом-ашёларнинг сифатини тасдиқловчи хужжатлар билан қабул қилиши (мажбурий сертификатланадиган маҳсулотлар учун мувофиқлик сертификати нусхаси ёки сертификатланганлигини тасдиқловчи хужжат);
- маҳсулот ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ускуна(лар) агарда мажбурий сертификатланиши шарт бўлган тақдирда сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи хужжатлар;
- маҳсулотни стандарт талаблари бўйича маркировкалаш, қадоқлаш, сақлаш ва ташиш (озиқ-овқат маҳсулоти давлат тилида лотин ёзувида мажбурий маркировкаланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 июлдаги 490-сонли қарори билан тасдиқланган «Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламенти (UzTR.490-022:2017) асосида белгиланган шундан кейингина бошқа тилларда такрорланиши мумкин).

Изоҳ: ишлаб чиқарувчи маҳсулотларни сертификатлаштириш идорасини ихтиёрий танлаши мумкин (мамлакатимизда давлат ташкилотлари ҳузурида ҳамда ҳусусий сертификатлаштириш идоралари ўз аккредитация доирасида фаолият юритади).

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM