Пахтачи тумани ҳокими Музаффар Хамдамовнинг оммавий ахборот воситалари ходимларига касб байрами муносабати билан йўллаган табриги

Бугун 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Ушбу сана муносабати билан чин қалбимдан соҳага алоқадор барча-барчани самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим, эзгу тилакларимни билдиришдан бахтиёрман.
Оммавий ахборот воситаларининг бугунги кундаги ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳаётдаги ўринлари каттадир. Оммавий ахборот воситалари вакиллари, сизлар фуқароларнинг очиқ ва объектив маълумот олиш ҳуқуқларини ижроси билан шуғулланиб, ижтимоий фикр шаклланишида ва инсон манфаатларини ҳимоя қилишда қатнашасизлар.
Сизларнинг меҳнатингиз самараси ўлароқ туну-кун янги хабар, янги маълумотлардан хабардор бўлиб бормоқдамиз. Машаққатли меҳнат ва маъсулият талаб қиладиган, фахрли сиздай касб эгаларининг ишларида ривож, омад ва зафарлар тилайман!
Яна бир бор ҳурматли тўртинчи ҳокимият вакиллари байрамингиз муборак бўлсин!